18:40 / 24.10.2024
34

Зеленский “make russia small again” ёзуви туширилган футболкада мурожаат қилди

Зеленский “make russia small again” ёзуви туширилган футболкада мурожаат қилди
Фото: Видеодан кадр
Украина президенти Владимир Зеленский 23 октябрь куни “make russia small again” (Россияни яна кичик қил) ёзуви туширилган футболкада халққа мурожаат қилди. Мурожаат сиёсатчининг Telegram каналига жойлаштирилди.

Зеленский ўз мурожаатида АҚШ Россиянинг музлатилган активларидан 20 миллиард долларни Украинага ажратишини айтган. У армия бош қўмондони Александр Сирскийдан фронтдаги вазият ва Курск вилоятидаги операция бўйича маълумот олганини ҳам билдирган.

Украина президенти эгнида илк бор “make russia small again” ёзуви туширилган футболкада кўриниш берган. У бундай футболкани Украина жамоатчилиги вакиллари билан учрашув чоғида олган.

Фото: Украина президенти офиси
Ҳозирги кунда бундай принтлар футболка, куртка ва бошқа нарсалар учун мўлжалланган. Зеленский учун 1462 йилги Москва князлигининг харитаси тасвирланган вариант танланган, ўша пайтда унинг таркибига фақатгина Москва, Суздал ва Вологда кирган. Футболканинг орқа томонида князлик ўлчами ҳозирги Россия ўлчами билан таққосланади.

Фото: Видеодан кадр
Россия ТИВнинг Зеленский футболкасига муносабати

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Украина президенти эгнидаги “Россияни яна кичик қил” ёзуви туширилган футболкага қуйидагича муносабат билдирган.

"Қандай кичик? СССР каби? Россия империяси каби? Оҳ, тушундим! Киев Руси каби. Бунинг учун бизга Киев керак бўлади. Буни сен ўзинг айтдинг, аҳмоқ!", деган Захарова ўзининг Telegram каналида.

Фото: Мария Захарова / ТАСС
Қизиғи шундаки, илгари бундай футболкада собиқ президент Пётр Порошенкони кўришган. У “грузин дўстларидан” шундай футболкани олиб, дарҳол кияётгани акс этган ҳолат видеога муҳрланган. Айнан қайси “грузин дўстлари” шундай ҳадя бергани номаълум. Аммо бир вақтнинг ўзида бир нечта интернет дўконларда “Порошенкодек футболка” рекламаси пайдо бўлган.

“make russia small again” шиори Дональд Трампнинг Make America Great Again сайловолди шиорига ишора бўлиб, “Американи яна буюк қил” деб таржима қилинади. Шиор Трамп томонидан 2016 йилги президентлик кампанияси пайтида оммалашган.

Фото: AP Photo
Аслида уни биринчи бўлиб 1979 йилда АҚШ президенти Роналд Рейган қўллаган. Бошқа бир президент Билл Клинтон 1992 йилги президентлик сайловларида ҳам ушбу шиордан фойдаланган, аммо 2016 йилда уни “ирқчилик” деб атаган.

Бу Трампга ўз шиорини савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ва Make America Great Again принтлари ортидан пул ишлашга тўсқинлик қилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский “make russia small again” ёзуви туширилган футболкада мурожаат қилди