09:43 / 25.10.2024
28

Путин: “Россия соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсий санкцияларни қабул қилмайди”

Путин: “Россия соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсий санкцияларни қабул қилмайди”
Фото: Reuters
Россия соғлиқни сақлаш соҳасида, хусусан, эпидемиялардан ҳимояланиш масаласида сиёсий сабабларга кўра киритилган санкцияларни қабул қилмайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш сифати ва эпидемияларга қарши кураш гуманитар ривожланишнинг энг муҳим таркибий қисмидир. Бу соҳада сиёсий мулоҳазалар билан белгилаб қўйилган ҳар қандай чекловлар ёки санкциялар мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. БРИКСнинг вазифаси тиббиёт, тиббий техника ва эпидемияларга қарши кураш соҳаларида ўзаро муносабатларни шундай йўлга қўйсинки, мазкур соҳалардаги энг илғор ютуқлар барча аъзо давлатларнинг умумий бойлигига айлансин”, дейди Путин саммитнинг якуний йиғилишида.

БРИКС саммити Қозон шаҳрида жорий йилнинг 22 —24 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Аутрич амалиёти БРИКС иштирокчилари, БРИКС минтақаси ичидаги ва ундан ташқаридаги бошқа субъектлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни англатади.

БРИКС 2006 йилда тузилган давлатлараро ассоциациядир. Россия 2024 йилнинг 1 январида БРИКСга раисликни қабул қилди. Ассоциацияга Россиядан ташқари Бразилия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африканинг аъзо бўлишидан бошланган, эндиликда Миср, Эфиопия, Эрон, БАА ва Саудия Арабистони ҳам киради.

Россиянинг БРИКСга раислиги тенг ҳуқуқли глобал ривожланиш ва хавфсизлик учун кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш шиори остида ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин: “Россия соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсий санкцияларни қабул қилмайди”