date
views 77

Ўзбекистон билан Танзания ўртасида чексиз авиақатновлар йўлга қўйилади

Ўзбекистон билан Танзания ўртасида чексиз авиақатновлар йўлга қўйилади
Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтаётган ICAOнинг ҳаво қатнови бўйича Ўзбекистон ва Танзания Бирлашган Республикаси ўртасида юк ва йўловчи ташувларини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Музокаралар якунида икки мамлакат ўртасида йўловчи ташиш бўйича ҳафтасига 21 марта, юк ташиш бўйича эса чексиз авиақатновларни амалга оширишни йўлга қўйиш юзасидан келишув имзоланган.

Маълумот учун, Танзания Ўзбекистон учун мутлақо янги йўналиш ҳисобланади. Мамлакат ўзининг мўтадил об-ҳаво шароити, Малдив ороллари билан беллаша оладиган зилол сувларига эга Занзибар ороли, ёввойи табиат қўйнидаги саванналари ҳамда саргузаштларга бой Климанжаро тоғлари билан туристлар эътиборини, шунингдек, қаҳва, чой, какао, гуллар ва тропик мевалари билан савдогарлар эътиборини тортиб келади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон билан Танзания ўртасида чексиз авиақатновлар йўлга қўйилади