16:26 / 25.10.2024
31

Хитойда 17 болани ўғирлаган аёл ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда 17 болани ўғирлаган аёл ўлимга ҳукм қилинди
Хитой Халқ суди 17 нафар болани ўғирлаб сотишда айбланган аёлни ўлимга ҳукм қилди. Бу ҳақда NetEase янгиликлар агентлиги хабар берди.

Ўлимга ҳукм қилинган Юй Хуайин Гуйчжоу провинциясида вояга етмаганларни ўғирлаш ва сотишда бош айбдор деб топилган. Судда маълум қилинишича, аёлнинг жиноий хатти-ҳаракатлари оқибатида 12 оила барбод бўлган. Болалари ўғирланган айрим ота-оналар қаттиқ қайғуга ботиб вафот этган.

Жиноий занжирга асос солган аёл бир неча йил давомида болаларни ўғирлаш билан шуғулланиб келган. Ўғирланган болалар, уларнинг биологик ота-оналари, бу болаларни сотиб олган оилаларнинг ДНК-тестлари солиштирилиб, Юй Хуайиннинг айби бўйнига қўйилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда 17 болани ўғирлаган аёл ўлимга ҳукм қилинди