Фото: AP Photo
Америкалик тадбиркор Илон Маск 2022 йил охиридан буён Россия президенти Владимир Путин билан мунтазам алоқада бўлиб келмоқда. Бу ҳақда АҚШ, Европа ва Россиядаги бир нечта амалдаги ва собиқ амалдорларга таяниб, The Wall Street Journal хабар берди.
Манбаларга кўра, Маск ҳамда Путин шахсий ва ишбилармонлик мавзуларини, шунингдек, геосиёсий тарангликни муҳокама қилмоқда. Миллиардернинг Кремль билан алоқалари ҳақидаги маълумотлар, афтидан, “қаттиқ сир сақланмоқда”.
“Ҳатто АҚШ администрациясидаги ҳамма ҳам бундан хабардор эмас”, дейилади хабарда.
Суҳбатдошлардан бири АҚШ расмийларига Маск ва Путиннинг алоқалари ёқмаслиги, лекин Оқ уй тадбиркорга ҳеч қандай эътироз билдирмаганини айтмоқда. Илон Маскнинг Россия президенти билан алоқалари амалдаги Америка маъмуриятининг айрим ходимларини ташвишга солмоқда, чунки АҚШ Путинни ўзининг асосий рақибларидан бири деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, Маск баъзи махфий маълумотларга кириш ҳуқуқига эга, шунингдек, Америка ҳарбий ва разведка хизматлари билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатган. Икки йил олдин Маск Россия президенти билан мулоқотдалиги ҳақидаги маълумотни қатъиян рад этганди.
WSJ манбаларига кўра, улар ўртасидаги алоқалар жорий йилда ҳам давом этган.
“Бир марта Путин Маскка Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Тайван устида Starlink сунъий йўлдош интернетини ёқмаслик ҳақидаги илтимосини етказган”, дейди иккита манба.
Бу илтимосни Путин 2023 йил охирида айтган, деди собиқ россиялик разведкачи. Starlink ҳали ҳам Тайванда алоқа хизматларини кўрсатмайди. Компания оролда хизмат кўрсатиш “тез орада” бошланишини билдирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди