Фото: Reuters
Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ али Хоманаий Исроилнинг ҳужумига жавоб бериш учун бир қанча вариантлар тайёрлашни буюрди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Маълум қилинишича, Эроннинг жавоб зарбаси Исроил ҳужуми кўлами ва унинг жиддийлигига боғлиқ бўлади. Тўрт нафар Эрон амалдори Хоманаий кўплаб ҳарбий режаларни ишлаб чиқишни буюрганини айтди.
"Агар Исроил ўз ҳужумларини ракеталар ва дронлар сақланадиган бир нечта ҳарбий базалар ва омборлар билан чекласа, Эрон ҳеч нарса қилмаслиги мумкин", дейди улар.
Аммо Исроил ҳужуми катта зарар етказса ва кўплаб қурбонларга олиб келса, Эрон жавоб чораларини кўради. Жумладан, яҳудий давлати нефть ва энергетика инфратузилмаси ёки ядровий объектларни нишонга олса, юқори мартабали амалдорларни ўлдирса, Теҳрон жавоб қайтаради.
"Жавоб чоралари сифатида 1000 тагача баллистик ракетани ишга тушириш, минтақадаги Эрон қуролли гуруҳларининг ҳужумларини кучайтириш, Форс кўрфази ва Ҳормуз бўғози орқали глобал энергия таъминоти ва денгиз транспортини издан чиқариш кўриб чиқилмоқда", дейди манбалар.
Эрон 1 октябрь куни Исроилга кенг кўламли ракета ҳужумини амалга оширди. Бу Исроилнинг Байрутга ҳужуми оқибатида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерал майори Аббос Нилфорушон ва “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлимидан кейин содир бўлди. Исроил мудофаа армияси Эрон ҳужумидан сўнг “жиддий ва аҳамиятли” жавоб беришни ваъда қилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Гуржистондаги сайловларда россияпараст партия ғолиб чиқди
Исроилда юк машинаси бекатдаги одамларни босиб кетди (видео)
Павел Дуров муваффақиятга интилаётган ёшларга муҳим маслаҳат берди
Тадқиқот: Кашандалар бошқалардан икки ярим ҳафта кам ишлайди
Тьерри Анри: Бу "Барселона"ни ҳеч ким енга олмайди!
Путин эҳтимолий музокараларда Украинага имтиёзлар берилмаслигини айтди
Путин Фаластин халқига нисбатан тарихий адолатсизликни тузатиш зарурлиги ҳақида гапирди
Путин Курск областида украиналик 2000 ҳарбий қуршовда қолганини айтди