21:28 / 25.10.2024
20

Хитой таълими: болани қандай қилиб “суперодам” қилиб тарбиялаш мумкин?

Хитой таълими: болани қандай қилиб “суперодам” қилиб тарбиялаш мумкин?
Европа стандартларига кўра, Хитой тарбияси мутлақо ғайриинсоний усул ҳисобланади. Аммо бу самовий империяда асрлар давомида шаклланган маданиятнинг бир қисми. Marie Claire нашри хитойлик ота-оналар болалари билан қандай ишлашини ва бу қандай натижаларга олиб келишини тушуниш учун уни батафсилроқ ўрганишга қарор қилди.

Бола учун асосий мақсад — тинмай меҳнат қилиш ва энг яхшиси бўлиш

Фото: Getty Images
Хитойда ота-оналар, оиланинг даромадидан қатъи назар, болага максимал даражада сармоя киритишга ҳаракат қилишади. Бунинг сабаби — шиддатли рақобат: Хитойда ўртача бўла олмайсиз, акс ҳолда жуда кўп аҳолиси бўлган мамлакатда ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Ишга кириш учун, ҳатто топ-менежер ёки оддий ходим бўлсангиз ҳам катта рақобатга дош беришингиз керак — бу жойга даъвогарлар жуда кўп. Болалигиданоқ бола ўзи шуғулланадиган ҳар қандай бизнесда максимал даражага эришиши кераклиги тушунтирилади. Тинмай меҳнат қилишингиз, ишлашингиз керак, акс ҳолда ютқазасиз ва ҳеч нарсага эришолмайсиз. Бола бу — унга сарфланган саъй-ҳаракатларни оқлаши керак бўлган лойиҳанинг бир тури. Албатта, улар уни яхши кўришади, лекин ҳеч қандай эркалаш ҳақида гап йўқ.

Боланинг ёшидан қатъи назар, унинг куни соат бўйича режалаштирилган. Синфлар, қўшимча машғулотар, тўгараклар, ижодий студиялар ва бошқалар. Хитойлик болаларнинг ухлаш ва овқатланишни ҳисобга олмаганда бўш вақти йўқ.

Ота-она назорати ва жисмоний жазо

Фото: Getty Images
Ота-оналар фарзандларининг ривожланишини қатъий назорат қилишади. Кўпинча, онаси ёки отаси болаларнинг уй вазифаларини диққат билан текширади. Хитойликлар ўқув жараёнини назорат қилишга бепарво муносабатда бўлолмайди. Ота-оналар болалар учун масъулдир, шунинг учун улар ўз ҳаётларининг барча соҳаларини қатъий назорат қилади, Ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун калтаклаш одатий ҳол. У ерда ҳеч ким боланинг психологик ҳолати билан қизиқмайди, болалар боғчасиданоқ чарчаётгани ҳаиқдаги шикоятлари дангасалик ва ишлашни истамаслик сифатида қабул қилинади.

Ўқитувчилар ҳаммани “тортади”

Фото: Getty Images
Ўқитувчи учун ўқувчининг муҳим кўрсаткичи унинг меҳнатсеварлигидир. Хитой мактабларида “ўқитувчининг севимлиси” тушунчаси йўқ, чунки ҳаммага нисбатан муносабат тенг ва нейтрал. Бизнинг мактабларимизда бўлгани каби синфда маълум бир “юлдуз”, “вундеркинд”, “мактаб ғурури” деган тушунчалар мавжуд эмас. Мактабдан битирувчилар юқори билим билан кетишади. Барча ўқитувчилар ўта масъулиятли, натижага йўналтирилган бўлиб, уларнинг асосий вазифаси ўқувчиларнинг ёшидан қатъи назар, уларга дастурга киритилган нарсаларни ҳар қандай йўл билан ўргатишдир. Хитой таълим тизими учун иккичи ва аълочиларга бўлиниш йўқ, ҳар бир ўқувчи максимал даражада билим олади ва натижада машаққатли меҳнат орқали маълум бир натижага эришади, қолганлар билан тенглашади.

Хитойлик болаларда тарбияланадиган асосий фазилатлар — меҳнатсеварлик, қатъиятлилик ва оҳисталик (вазифани бажариш тезлиги муҳим эмас, асосийси натижага эришиш). Ўқитувчилар ҳар қандай болада унинг салоҳиятини, кучли томонларини топади ва нима бўлишидан қатъи назар, айнан шу нарсани ривожлантиради. Шунинг учун ҳам турли соҳаларда ва турли ижтимоий даражаларда барча мутахассислар ўз ишларини юқори савияда бажаради.

Катталарнинг гапи — қонун

Фото: Getty Images
Хитойда ота-оналарга ва катталарга муносабати ёшидан қатъи назар, жуда ҳурматлидир. Кекса авлод кичкина бола учун ҳам, ўсмир учун ҳам, талаба учун ҳам ўзгармас ҳокимиятдир. Улар катталар билан баҳслашмайди, қарама-қаршилик қилмайди, уларнинг сўзлари шубҳа ёки муҳокамага сабаб бўлмайди. Болалар тинглашлари ва итоат қилишлари керак. Хитой оиласида катталарнинг иродаси қонундир.

Хитойда жуда қаттиқ қоидалар мавжуд, бу ерда “келишиш” ва “оғзини мойлаш” қайси соҳага тегишли бўлишидан қатъи назар, ишламайди. Қоидаларни бузганлар эса қаттиқ жазоланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой таълими: болани қандай қилиб “суперодам” қилиб тарбиялаш мумкин?