21:55 / 25.10.2024
8

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ” заифлашганини маълум қилди

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ” заифлашганини маълум қилди
Фото: Reuters
Исроил армияси Ливанда қуруқликдаги операция бошланганидан уч ҳафта ўтиб, Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати анча заифлашган деган хулосага келди.

Биз ‘Ҳизбуллоҳ’нинг қўмондонлик тузилмасини бутунлай йўқ қилдик, энди жангларни тўхтатиш мумкин”, деди Исроил армияси бош штаби бошлиғи Герзи Ҳалеви.

Сентябрь ойи охиридан бери Исроил армияси Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига ердан ва ҳаводан зарбалар бериб келмоқда.

Аввалроқ Axios нашри Исроил АҚШга Ливан билан боғлиқ вазиятни дипломатик йўл билан тартибга солиш шартлари ёзилган ҳужжатни топширгани ҳақида хабар берган эди.

Нашр манбаларига кўра, талаблардан бири Исроил мудофаа кучларининг “Ҳизбуллоҳ”ни қайта қуроллантиришга ва Ливан жанубидаги ҳудудларда гуруҳнинг ҳарбий инфратузилмасини тиклашга қарши фаол чоралар кўриш имкониятига эга бўлишдир.

Шунингдек, Исроил ўзининг ҳаво кучлари Ливан ҳаво ҳудудида эркин ҳаракат қилишини талаб қилган. Axios’нинг қайд этишича, бу икки талаб БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1701-резолюциясига зиддир.

Байрут ва халқаро ҳамжамият Ливан суверенитетига жиддий путур етказадиган ушбу шартларга рози бўлиши даргумон”, деган эди АҚШ расмийси.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ” заифлашганини маълум қилди