Фото: AFP
Россия президенти Владимир Путин Украина билан ҳарбий ҳаракатларни тугатиш бўйича музокаралар чоғида “оқилона муросага” боришга тайёрлигини айтди. Шу билан бирга, Москва Украинага ён босмаслигини маълум қилди.
“Натижа Россия фойдасига бўлиши керак. Ҳеч шубҳасиз, биз бу ерда ҳеч қандай ён бермоқчи эмасмиз, ҳеч қандай алмашинув бўлмайди. Биз муроса излашга, айнан оқилона муросага келишга тайёрмиз”, деди Путин.
Унинг қўшимча қилишича, у ҳали тафсилотларни очиқлашга тайёр эмас, чунки Украина билан тўғридан тўғри музокаралар олиб борилмаяпти. У, шунингдек, Туркия бир неча бор можаро тарафлари ўртасида ташаббуслар ўтказиб, воситачи ролини ўз зиммасига олганини таъкидлади.
Путин Туркия президентининг ёрдамчиси музокаралар бўйича янги таклифлар юзасидан у билан боғланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, у рози бўлган, бироқ Украина президенти Владимир Зеленский “Москва билан ҳеч қандай музокара олиб бормаслигини” очиқ айтган.
Июнь ойида Владимир Путин Украина билан тинчлик ўрнатиш шартларини айтиб ўтган эди. Улар орасида Украинанинг нейтрал, қўшилмаслик ва ядро қуролидан холи мақоми жой олган. Бундан ташқари, Украина ҳарбийлари ДХР ва ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудидан тўлиқ олиб чиқилиши, бу вилоятларнинг ўзи эса Россия таркибига кирган деб тан олиниши керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Исроилда юк машинаси бекатдаги одамларни босиб кетди (видео)
Павел Дуров муваффақиятга интилаётган ёшларга муҳим маслаҳат берди
Тадқиқот: Кашандалар бошқалардан икки ярим ҳафта кам ишлайди
Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди
Гуржистондаги сайловларда россияпараст партия ғолиб чиқди
Путин Курск областида украиналик 2000 ҳарбий қуршовда қолганини айтди
Путин Фаластин халқига нисбатан тарихий адолатсизликни тузатиш зарурлиги ҳақида гапирди
Тьерри Анри: Бу "Барселона"ни ҳеч ким енга олмайди!