Фото: Russian Defence Ministry/dpa/picture alliance
Украина президенти Володимир Зеленский Россия Шимолий Корея аскарларини Украинага қарши урушга жалб қилиши ҳақида айтиб ўтди. Разведка маълумотларига кўра, улар жанговар зонада 27 ва 28 октябр кунлари пайдо бўлади, деб ёзди у Telegramʼда 25 октябр, жума куни. У Ғарб иттифоқчиларини Москва ва Пхенян ҳукуматларига босим ўтказишга чақирди.
Россия президенти Владимир Путин ҳам 25 октябр куни мамлакати ва Шимолий Корея керак бўлганда ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарор қилиши тўғрисида гапириб ўтди.
ГУР: Курск областига КХДРдан дастлабки ҳарбийлар етиб келди
24 октябр куни Украина Бош разведка бошқармаси (ГУР) хабарига кўра, аввалроқ Россия полигонларида тайёргарликдан ўтган КХДРнинг дастлабки ҳарбий бўлинмалари Курск областига етиб келди.
Бир кун аввал жанговар зонада КХДР аскарини кўришган. Уларнинг машғулотлари Россия шарқида жойлашган бешта ҳарбий полигонда бўлиб ўтди: Уссурийскдаги «Барановский», «Донгуз» (Улан-Уде), «Екатеринославский» (Екатеринославка), 248- («Князь-Волконский») ва 249-полигонда (Сергеевка)», дейди ГУР.
Украина разведка хизматларининг ҳисоб-китобларига кўра, Шимолий Кореянинг 12 мингга яқин ҳарбий хизматчиси, жумладан, 500 офицер ва уч генерал Россияга ўтказилган. Россия мудофаа вазири ўринбосари Юнусбек Евкуров уларни тайёрлаш ва мослаштириш учун масъул этиб тайинланди, деб ёзади Бош разведка бошқармаси. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди