Фото: AFP
Кремл Ғарб ОАВнинг Россия президенти Владимир Путин америкалик миллиардер Илон Маск билан мунтазам алоқада бўлиб туриши ва ҳатто ундан Тайван узра Starlink'ни фаоллаштирмасликни сўрагани ҳақидаги хабарларини рад этди.
«Йўқ, буларнинг барчаси ҳақиқатга тўғри келмайди, яъни бу The Wall Street Journal'да чоп этилган мутлақо ёлғон маълумотлар», деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 25 октябр, жума куни журналистларга.
Аввалроқ The Wall Street Journal (WSJ) АҚШ, Европа ва Россиядаги бир қанча амалдаги ва собиқ амалдорларга таянган ҳолда, миллиардер ва Доналд Трампнинг тарафдори, америкалик бизнесмен Илон Маск 2022 йил охиридан бери Россия президенти Владимир Путин билан мунтазам алоқада экани айтилган мақолани чоп этган эди.
Нашр суҳбатдошларига кўра, Маск ва Путин шахсий ва бизнес мавзуларини, шунингдек, геосиёсий зиддиятларни муҳокама қилишади. Газетанинг таъкидлашича, Маскнинг Кремл билан алоқалари ҳақидаги маълумотларни, афтидан, ҳатто АҚШ маъмуриятида ҳамма ҳам билмайди. WSJ суҳбатдошларидан бири АҚШ расмийларига Маск ва Путиннинг алоқалари ёқмаслигини айтди, бироқ Оқ уй тадбиркорга ҳеч қандай эътироз билдирмаган.
Илон Маск Трамп кампаниясига 75 млн доллар хайрия қилди
Америкалик миллиардер, Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск АҚШ президентлиги сайловларида собиқ давлат раҳбари, республикачи Доналд Трампни қўллаб-қувватловчи America PAC сиёсий ташкилотига уч ой давомида 75 миллион доллар хайрия қилди. Бу ҳақда 16 октябр куни АҚШ Федерал сайлов комиссияси (FEC) эълон қилган ҳужжатда айтилади.
Ушбу маблағларнинг катта қисми — 72 миллион доллар — 2024 йил июл-сентябр ойлари орасида ўтказилган, Маск бу уч ой давомида America PAC'нинг ягона донори бўлган. The Washington Post газетаси ташкилотни «миллиардер Илон Маск томонидан Доналд Трамп учун сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун тузилган сиёсий ҳаракатлар қўмитаси» деб атайди.
«America PAC Трампнинг иккинчи муддатга сайланишида асосий ўйинчи сифатида пайдо бўлди, у республикачи номзод сайловолди ташвиқотининг сўнгги ҳафталарида сайловчиларни жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар бўлиши мумкин», — деб ёзади журналистлар 15 октябрдаги нашрда.
Ўз навбатида, Reuters бу ташкилот ўз саъй-ҳаракатларини штатларда сайловчиларни сафарбар этишга қаратаётганини тушунтиради. Ҳисоботга кўра, America PAC Трампни қўллаб-қувватлаш учун бир хил мақсадларга эга бўлган бошқа гуруҳларга қараганда кўпроқ пул сарфлаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди