12:33 / 26.10.2024
20

Жо Байден 8 млн америкалик талабанинг кредит бўйича қарзини кечиб юбормоқчи

Жо Байден 8 млн америкалик талабанинг кредит бўйича қарзини кечиб юбормоқчи
Фото: Reuters
АҚШ Таълим вазирлиги бугун Байден маъмуриятининг талабалар кредити қарзини кечиб юбориш бўйича янги режасини эълон қилди.

Режа таълим учун кредит олган, аммо ҳозирда табиий офатлардан кейин уй-жойни тиклаш ёки даволаниш билан боғлиқ юқори харажатлар туфайли молиявий муаммоларга дуч келган 8 миллион америкалик талабани қамраб олади. Ҳужжат 2025 йил бошида тасдиқланиши кутилмоқда. Режага кўра, ёрдам биринчи навбатда кейинги икки йил ичида тўловларни кечиктириш эҳтимоли 80 фоиз бўлганларга берилади.

Қарзни қисқартириш, шу жумладан, талабалар қарзини кечиш Жо Байденнинг сайловолди дастурининг асосий нуқталаридан бири эди. Унинг президентлик даврида федерал кредитлаш дастури бўйича таълим кредитларини ҳисобдан чиқариш юзасидан йигирмадан ортиқ фармонлар имзоланган. Бугунги кунга қадар ҳисобдан чиқарилган қарзларнинг умумий миқдори 175 миллиард долларга етди ва қарийб 5 миллион қарз олувчига ёрдам кўрсатилди.

Жорий йил бошига келиб, 43 миллион америкалик талабанинг жами 1,5 триллион доллар қарзи мавжудлиги аниқланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жо Байден 8 млн америкалик талабанинг кредит бўйича қарзини кечиб юбормоқчи