14:45 / 26.10.2024
36

АҚШ Эронни Исроилнинг бугунги зарбасига жавоб бермасликка чақирди

АҚШ Эронни Исроилнинг бугунги зарбасига жавоб бермасликка чақирди
Фото: Reuters
АҚШ Эронни Исроилнинг бугунги зарбасига жавоб бермасликка чақиради ва яҳудий давлатининг бу операциясини икки томон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршиликнинг якуни, деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда Америка маъмуриятининг юқори мартабали вакили махсус брифингда айтиб ўтган.

Исроил ва Эрон ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳарбий зарбалар алмашинувига келсак, биз ҳақиқатан ҳам бу зарбалар алмашинувини якунлаши керак, деб ҳисоблаймиз”, деди АҚШ ҳукумати ижроия ҳокимияти вакили.

Айтишим керакки, биз Яқин Шарқ минтақасидаги кўплаб мамлакатлар, жумладан, Эрон билан яқин алоқада бўлган давлатлардан ҳам худди шундай гапларни эшитдик”, дея қўшимча қилди америкалик расмий.

У Теҳрон Исроилнинг зарбаларига жавоб бериши мумкинлиги ҳақида сигнал берганми ёки йўқлигини аниқлаштиришдан бош тортди. Шу билан бирга, Вашингтон маъмурияти вакили Қўшма Штатлар Эрон билан кўплаб алоқа каналларига эга эканлигини тасдиқлади. “Бизда Эрон билан тўғридан-тўғри ва билвосита кўплаб алоқа каналлари мавжуд”, деди расмий.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Эронни Исроилнинг бугунги зарбасига жавоб бермасликка чақирди