Фото: Getty Images
Шимолий Кореядан бир неча минг аскар аллақачон Курск вилоятига етиб борган. Бу ҳақда икки америкалик ва бир украиналик расмийга таяниб The New York Times хабар берди.
Улар Россия армиясининг Украинага қарши ҳужумида иштирок этиши кутилмоқда.
Минтақага 23 октябрдан бошлаб ҳар куни минглаб Шимолий Корея аскарлари етиб келмоқда. Нашрнинг украиналик манбаси 28 октябргача КХДР армиясининг элита бўлинмасидан 5 минг нафаргача ҳарбий хизматчи чегара ҳудудига етиб бориши кераклигини маълум қилган.
Нашр билан суҳбатлашган украиналик мулозимнинг даъво қилишича, улар аввалига Ил-76 транспорт самолётларида Россия ғарбидаги ҳарбий аэродромга, сўнгра Курск вилоятига етказилади.
Шимолий Корея ҳарбийлари жангларда қатнашгани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай далил йўқ.
NYT суҳбатдошларига кўра, КХДРдан келаётган аскарлар нима қилишидан қатъи назар, уларнинг мавжудлиги Россияга Украина шарқида кўпроқ куч сақлаш имконини беради.
23 октябрь куни АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ҳукуматда Шимолий Корея Россияга ҳарбий кучлар юборгани ҳақида далиллар борлигини айтган эди. Шунингдек, у ҳарбийларни юборишдан мақсад ҳозирча аниқ эмаслигини қайд этган.
Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, ҳозирда Россияда КХДРнинг 3000 га яқин аскари бор (улар 1500 тадан икки бўлинмада юборилган), декабрга келиб уларнинг сони 10 мингга етиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”