Фото: AP Photo
Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати жангчилари шимолий Сафед шаҳридаги Исроил разведка бошқармасининг асосий базасига ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда ҳаракат матбуот хизмати хабар берди.
“Исломий қаршилик жангарилари Сафадда жойлашган Мишар базасига — Исроил разведкасининг шимолий округи бўйича асосий штаб-квартирасига бир қатор ракеталарни учирди”, дейилади баёнотда.
Аввалроқ “Ҳизбуллоҳ” Тель Авив жанубидаги Тел Ноф ҳарбий-ҳаво кучлари базасига дрон зарбаларини берган эди.
Ҳаракат баёнотида “жангчилар Тель Авив жанубидаги Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари базасига дронлар ёрдамида ҳужум қилди” дея таъкидланган.
Шунингдек, 25 октябрь куни “Ҳизбуллоҳ” ҳарбийлари Исроилнинг Сафад чеккасида жойлашган Вилон ҳарбий базасига дронлар гуруҳи билан ҳужум қилгани ҳақида хабар берилган эди. Баёнотга кўра, мўлжалланган нишонларга аниқ зарбалар берилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди