Америкалик сайловчиларнинг 2,5 миллион нафари мусулмонлар экани айтилади. Президентли пойгаси кўпинча минимал фарқ билан тугашини инобатга олсак, бу – катта рақам. Лекин Фаластиндаги уруш сабаб кўплаб мусулмонларнинг Трампдан ҳам, Ҳаррисдан ҳам хафсаласи пир бўлган.
Kun.uz мухбири “Геосиёсат” дастурида бу ҳақдаги саволлар билан Иллинойс университети докторанти Икромжон Тўхтасинов ва АҚШдаги Салам маданият маркази директори Аувад Аувадга мурожаат қилди.
Аувад Ауваднинг сўзларига кўра, АҚШдаги мусулмон жамоалари ҳақида гапирганда, аввало, бир нарсага аниқлик киритиб олиш керак: улар турфа хил сиёсий қарашларга қарашларга эга, қолаверса, америкалик арабларнинг аксарияти мусулмон эмас, балки христианлардир.
“Анъанавий тарзда айта оламанки, мусулмон америкаликлар асосан демократларга овоз беришади ва охирги сайловларда биз мусулмон аҳолининг тахминан 80 фоизи Байденга овоз берганини кўрдик. Аммо Ғазога қарши уруш сабаб одамлар овоз беришни қайта кўриб чиқмоқдалар. Улар демократлар ва республикачилардан умидларини узиб, муқобил номзод излашмоқда. Ҳозирда муқобил номзод бу – яшиллар партиясидан Жилл Стайн. У геноцидга қарши ва томонлар ўртасида сулҳ тузиш ҳақида гапирмоқда.
Бутун йил давомида биз Ғазодаги ҳаддан ташқари вайронагарчиликларга гувоҳ бўлиб турибмиз. Шу сабабли мусулмон сайловчиларга ички муаммолардан кўра фаластинликлар тақдири кўпроқ таъсир кўрсатмоқда”, – дейди у.
Аувад Ауваднинг сўзларига кўра, Трамп президентлик даврида Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олган бўлса-да, Трампга овоз берувчи мусулмонларни ҳам оз деб бўлмайди. Мусулмонлар ким президент бўлишини ҳал қилишда катта аҳамиятга эга “иккиланувчи” штатлардан бири – Мичиган. Шунингдек, Детройтда ҳам мусулмонларнинг катта қисми истиқомат қилади. Улар орасида фаластинликлар ва ливанликлар талайгина, шунингдек, ироқликлар ҳам бор. Бу шаҳарнинг биринчи мусулмон мэри Трампни қўллаб-қувватлаши, Ҳаррисга қарши эканини эълон қилган.
Иллинойс университетининг сиёсатшунослик йўналишидаги докторанти Икромжон Тўхтасиновнинг қайд этишича, сайловда рақобат катталиги сабабли бир неча ўн мингта овоз ҳам ким президент бўлишини белгилаб бериши мумкин.
“Буни 2020 йилда Жо Байден Доналд Трампдан 165 минг кўпроқ овоз йиғиб ғолиб бўлганидан ҳам билиш мумкин. Яъни Мичигандаги 250 мингдан ортиқ мусулмонлар сайлов тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин. 2020 йилдаги сайловда демократларни қўллаган мусулмон сайловчилар 65 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозирги сайловда бу улуш 12 фоизни ташкил этмоқда.
Камала Ҳаррисни қўлловчи мусулмонларнинг сони камайганига сабаб – Исроил томонидан Ғазода шафқатсизларча олиб борилаётган ҳаракатлар. Агар Ҳаррис ҳукумат тепасига келса, Ғазодаги воқеалар яна давом этиши мумкинлигини мусулмон сайловчилар яхши тушунган ҳолда партиянинг ҳаракатларини қўлламасликни маъқул кўришмоқда. Трамп эса биринчи президентлик даврида 7 та мусулмон давлат фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлаб қўйганди. Трампни қўллаш ҳам Ҳаррис билан боғлиқ масаланинг такрорланишига олиб келишини билган ҳолда, АҚШдаги мусулмонлар учинчи партия вакилларини қўлламоқда. Аммо миграция, солиқлар билан боғлиқ муаммолар борлиги сабабли сайловчилар демократлар ва республикачилардан бирига овоз бериши ҳам мумкин”, – дейди Тўхтасинов.
Эслатиб ўтамиз, сайлов 5 ноябр, сешанба кунига белгиланган.
НормуҳаммадАли Абдураҳмонов тайёрлади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди