22:57 / 26.10.2024
50

Эрон ТИВ Исроил зарбалари юзасидан баёнот берди

Эрон ТИВ Исроил зарбалари юзасидан баёнот берди
Фото: iStock
Эрон ТИВ Исроилнинг Эрондаги бир қанча ҳарбий марказларга қарши ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низомини очиқдан очиқ бузиш эканини айтди.

Ҳукумат ваколатли органлари томонидан бир неча бор таъкидланганидек, Эрон Ислом Республикаси БМТ низомининг 51-моддасида ҳам ўз ифодасини топган қонуний ҳимояга бўлган ажралмас ҳуқуқдан келиб чиқиб, ўзини чет эл тажовузкор ҳаракатларидан ҳимоя қилиш ҳуқуқи ва мажбуриятига эга деб ҳисоблайди”, дейилади Эрон ТИВ баёнотида.

Вазирлик, шунингдек, Исроилнинг минтақада давом этаётган босқинчилик ва ноқонуний ҳаракатлари “АҚШ ҳамда бошқа аксар Ғарб давлатларининг ҳар томонлама ҳарбий ва сиёсий ёрдами соясида” давом этаётганини таъкидлаган. Эронлик дипломатлар буни минтақадаги кескинлик ва беқарорликнинг асосий сабаби деб атаган.

Эрон, шунингдек, Ғазо ва Ливанга қарши геноцид, уруш ва тажовузни тўхтатиш ҳамда уруш бошлашга уринаётган Исроилни жиловлаш учун халқаро ҳамжамиятни зудлик билан сафарбар қилиш зарурлигини қўшимча қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон ТИВ Исроил зарбалари юзасидан баёнот берди