
Фото: Telegram
Исроилнинг Рамат Ҳашарон шаҳрида юк машинаси чорраҳадаги автобус бекатига бориб урилди, 33 киши жароҳатланади. Бу ҳақда Times of Israel хабар берди.
Маълум қилинишича, олти кишининг аҳволи оғир. Ҳодиса Глилот ҳарбий базаси яқинидаги бекатда содир бўлган. Полиция бу террорчилик ҳужуми бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Юк машинаси тўхташ жойида турган ва йўловчиларни тушираётган автобусга бориб урилган. Юк машинаси ҳайдовчиси “зарарсизлантирилган”. Ҳодиса туфайли ҳаракатланиш қисман тўсиб қўйилган. Воқеа тафсилотларига аниқлик киритилмоқда.
Маълумот ўрнида, Глилот ҳудудида “Моссад” бош қароргоҳи ва Исроил армиясининг бир қанча разведка бўлинмалари жойлашган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар