07:15 / 28.10.2024
77

«Толибон» аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади

«Толибон» аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади
Фото: ariananews.af
«Толибон» фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазири Ҳолид Ханафи аёлларга омма олдида нафақат эркаклар билан, балки аёллар билан ҳам гаплашишни тақиқлади, деб хабар беради Bild.

Бундан ташқари, вазирнинг баёнотига кўра, аёллар ўз овозини бошқа аёллар эшитишга йўл қўймаслиги керак. Шу боисдан Афғонистондаги аёллар Қуръонни аёллар бор жойда овоз чиқариб ўқишдан ҳам тийилиши лозим.

Аввалроқ «Толибон» Афғонистондаги аёлларга эркакларга қараш ва жамоат жойларида баланд овозда гаплашишни тақиқлагани маълум бўлганди. Янги тартиб-қоидалар қайд этилган 114 варақли ҳужжат билан афғон фуқароларининг кундалик ҳаётини тартибга солиш бўйича қатъий чоралар белгиланган.

Шундан сўнг, БМТнинг Ню-Йоркдаги штаб-квартирасида Афғонистон бўйича ўтказилган тадбирда чиқиш қилган ташкилот бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмари ДиКарло ушбу мамлакатдаги аёлларнинг аҳволини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмаслигини таъкидлади.

Германия, Австралия, Канада ва Нидерландия Афғонистондаги ҳукмрон «Толибон» ҳаракати устидан аёллар ҳуқуқлари бузилгани туфайли Халқаро судга даъво беришини маълум қилди. Агар қисқа вақт оралиғида вазият ўзгармаса, давлатлар судга мурожаат қилишни билдирди.

Бир неча кун олдин эса Афғонистондаги «Толибон» ҳаракатининг Ахлоқ вазирлиги ОАВга тирик мавжудотлар тасвирини эълон қилишни тақиқловчи қонун лойиҳасини ишга туширишга ваъда берди. Янги қонун оммавий ахборот воситалари учун бир қанча қоидаларни батафсил баён қилади, жумладан, барча тирик мавжудотлар тасвирини чоп этиш, шунингдек, ОАВга исломни масхара қилиш, камситиш ёки ислом қонунларига қарши бориш тақиқланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади