Фото: Reuters
Россия армияси Американинг U.S. News портали тузган рейтингга асосан дунёда энг қудратлиси деб топилди.
Иккинчи ўринни АҚШ армияси, учинчи ўринни эса Исроил эгаллади. Тўртинчи ва бешинчи ўринларда мос равишда Хитой ва Жанубий Корея жойлашган. Кейинги поғоналарни Эрон, Британия, Украина, Германия ва Туркия қўшинлари эгаллаган.
US News рейтингига кўра энг яхши мамлакатлар рўйхатининг бир қисми армияларни баҳолашдир. Ушбу рўйхатда Россия Миср ва Польша оралиғида 36-ўринни эгаллаган. Биринчи учликка Швейцария, Япония ва АҚШ кирган.
Жаҳоннинг энг кучли армиялари рейтингига Марказий Осиё давлатлари ҳам кирди. Ўзбекистон минтақадаги етакчи ҳарбий кучлардан бири сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлаб, 19-ўринни эгаллади. Энг яхши мамлакатлар рейтингида эса 74-ўрин. Қозоғистон ҳарбий қудрати ва жанговар қобилиятининг юқори даражасини намойиш этиб, 22-ўринни эгаллаб турибди, энг яхши мамлакатлар рейтингида 83-ўринда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин: “Россия соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсий санкцияларни қабул қилмайди”
Эрон Исроилга қарши урушга тайёрланаётгани маълум қилинди
Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
Фигурали учиш. Ўзбекистонлик спортчилар тарихда илк бор Гран-при турнирида совриндор бўлди
Испанияда Мбаппенинг “пўстагини қоқишяпти”
Хитой таълими: болани қандай қилиб “суперодам” қилиб тарбиялаш мумкин?
Таслим бўлган Украина аскарлари АҚШ манфаатлари йўлида ўлишни хоҳламасликларини айтишди
Оптимизм ҳақида...