15:31 / 28.10.2024
74

Эрон президенти Исроил ҳужумига жавоб қайтаришга ваъда берди

Эрон президенти Исроил ҳужумига жавоб қайтаришга ваъда берди
Фото: AFP
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Исроил армиясининг ҳаво ҳужумига жавоб қайтаришга ваъда берди. Бу ҳақда ISNA хабар берди.

"Биз урушни истамаймиз, аммо миллатимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, ўзимизни мудофаа қиламиз. Сионистик режимнинг тажовузига жавоб қайтарамиз", деди Пезешкиён.

У Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган тўрт нафар аскар ва ўн нафар полициячининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Эрон фарзандлари ватанни ҳимоя қилиш учун жонини фидо қилди. Армиянинг жасур аскарлари, уларнинг оилалари ва қаҳрамон халқига ҳамдардлик билдираман. Эроннинг душманлари билиши керакки, бу жасур халқ қўрқмасдан ўз ерларини ҳимоя қилишга ва ҳар қандай аҳмоқликка донолик ва ақл билан жавоб қайтаришга тайёр, деди сиёсатчи.

Исроилнинг Эронга ҳужуми

26 октябрь кечаси яҳудий давлати армияси Эрондаги ҳарбий объектларга ҳаво ҳужуми уюштирди. Ракета ишлаб чиқариш заводлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари нишонга олинди. Эрон томони ҳужум қайтарилгани, бироқ “чекланган зарар” етказилганини билдирди. Икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Ҳужум муносабати билан Эрон Бирлашган Миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга чақирди.

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Эрон “хато” қилмаслигига ва вазиятни янада кескинлаштирмаслигига умид билдирди ҳамда Исроил зарбалари ўзаро ҳужумларга чек қўйганини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон президенти Исроил ҳужумига жавоб қайтаришга ваъда берди