17:13 / 28.10.2024
19

Индонезияда iPhone 16 сотуви тақиқланди

Индонезияда iPhone 16 сотуви тақиқланди
Фото: Bloomberg
Apple компанияси Индонезия иқтисодиётига етарлича сармоя киритмагани учун мамлакатда iPhone 16 сотуви тақиқланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Индонезия Саноат вазирлиги сентябрь ойида Apple томонидан чиқарилган янги iPhone 16 мамлакат бозорида сотилмаслигини эълон қилди, чунки PT Apple Indonesia бўлинмаси барча смартфонлар учун мажбурий бўлган 40 фоизлик маҳаллий контент талабини бажармаган. Тақиқ Apple’га сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин, чунки Индонезиядаги смартфонлар бозори компания савдосининг ўсишида муҳим роль ўйнайди.

Индонезия Осиё минтақасидаги энг йирик иқтисодиётга эга давлатлардан биридир. Мамлакатда фаол фойдаланилаётган мобил телефонлар сони 350 миллиондан ортиқ деб баҳоланмоқда. Мамлакат аҳолиси 270 миллион кишини ташкил қилади. Бу аҳолининг аксарияти икки ёки ундан ортиқ смартфондан фойдаланишини англатади.

Вазирлик маълумотига кўра, Apple’нинг Индонезия иқтисодиётига киритган сармояси кутилган 1,7 триллион рупий ўрнига атиги 1,5 триллион рупийни (тахминан 95 миллион доллар) ташкил этган. Расмийлар, шунингдек, Apple мамлакатда ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш ўрнига ишлаб чиқувчилар учун академияларни ривожлантирганидан норозилик билдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда iPhone 16 сотуви тақиқланди