Фото: “Москва” агентлиги
Москвада 2025 йилдан мигрантларга электрон паспорт бериш бўйича тажриба бошланади. Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянин “ТАСС”га маълум қилди.
"Келгуси йилдан бошлаб, федерал қонун асосида, тажриба тариқасида муҳожирлар учун электрон паспорт жорий этилади. Чет эл фуқаросининг электрон гувоҳномасига барча маълумотлар киритилади. Шунга мувофиқ, полиция рейдлар ўтказаётганда ушбу маълумотларни текшириш имконини берувчи тегишли ўқув қурилмасидан фойдаланади", деди Москва мэри.
Электрон ҳужжат Россияга кириш санаси, рўйхатдан ўтиш, иш жойи, шунингдек, биометрик маълумотларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, Москва аэропортларида Россияга кириш учун чет эл фуқаросига виза талаб қилиниши ёки қилинмаслигидан қатъи назар, барча хорижликлар учун биометрик назорат жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Хусусан, Россияга келаётган хорижликларнинг сурати олинади ва бармоқ излари қайд этилади. Сергей Собяниннинг таъкидлашича, биометрик маълумотлар базаси жиноятларни фош этишда янги босқичга чиқишга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июль ойида Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин мигрантлар жиноятига қарши курашиш самарадорлигини ошириш учун чет эл фуқароларининг Россияга кириши устидан назоратни кенгайтиришни таклиф қилганди. Қўшимча чора-тадбирлар қаторида биометрик, дактилоскопия, геном бўйича рўйхатга олиш, иш ва яшаш жойини рақамли ҳисобга олиш санаб ўтилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди