20:36 / 28.10.2024
48

Зеленский: “АҚШ сиёсати ўзгарса, Украина учун жуда қийин бўлади”

Зеленский: “АҚШ сиёсати ўзгарса, Украина учун жуда қийин бўлади”
Фото: Reuters
Агар Вашингтон АҚШдаги президентлик сайловларидан кейин Киевни қўллаб-қувватлашни тўхтатса, Украина учун бу жуда қийин бўлади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Times of India нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Кўп нарса АҚШ сиёсатига боғлиқ. Менимча, ҳамма нарса АҚШдаги сайловларга боғлиқ десак, тўғрироқ бўлади. Кўп нарса, лекин ҳаммаси эмас. Украинадаги урушнинг бошланишида халқимиз АҚШ ва бошқа иттифоқдошларнинг ёрдамисиз ҳам муносиб тура олди” деди Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг янги президенти ким бўлишини ҳозирдан аниқ айтиш қийин.

Зеленский, агар АҚШ сиёсати ўзгарса ва Вашингтон Украинани қўллаб-қувватламаса, Украина учун жуда қийин бўлишини тан олди.

Агар сиёсат бутунлай ўзгарса, биз қандай чора топиш ҳақида ўйлашимиз керак бўлади”, деди у.

АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский: “АҚШ сиёсати ўзгарса, Украина учун жуда қийин бўлади”