23:18 / 28.10.2024
50

Россиялик таксичилар Хитой автомобиллари сифатидан оммавий шикоят қила бошлади

Россиялик таксичилар Хитой автомобиллари сифатидан оммавий шикоят қила бошлади
Фото: РИА Новости
Россиялик такси ҳайдовчилари ҳозирда мамлакат таксопаркининг 70-80 фоизини эгаллаб олган Хитой автомобиллари сифатидан шикоят қилмоқда. ХХР машиналари 150 минг километр юрганидан кейин ҳисобдан чиқариляпти, Европа ва Корея маркаларида эса ушбу кўрсаткич 250—300 минг километрни ташкил этади.

Уларнинг сўзларига кўра, транспорт воситаларининг жиддий эҳтиёт қисмлари ишдан чиқмоқда — асосан вариаторлар ва двигателлар. «Таксига тақдим этилган моделлар қатори деярли бир хил. База — двигателлар, узатмалар қутиси — ўхшаш ва буларнинг барчаси у қадар сифатли эмас… Кафолатлар ишламайди, эҳтиёт қисмларни топиш мушкул», — дейди «Таксист» минтақалараро касаба уюшмаси вакили Андрей Попов. Унинг қўшимча қилишича, Хитой автомобиллари харид қилинган нархига арзимайди.

Саноат ахбороти миллий агентлиги таҳлилчиларининг фикрича, Хитой кроссоверидан беш йил давомида фойдаланиш нархи янги автомобил нархидан ошиб кетади. Шу билан бирга, ХХРда ишлаб чиқарилган автомобилни таъмирлаш ҳам осон эмас. 2024 йилнинг май ойида Россия автомобил суғурталари иттифоқи бир йил ичида транспорт воситалари эҳтиёт қисмлари импорти муддати икки баробарга ошган ва ҳозирда камида 45 кунни ташкил этмоқда. Мамлакатдаги ҳар тўртта автосервисдан биттаси қалбаки эҳтиёт қисмларни олишга мажбур бўляпти.

«Хитойликлар автомобилни йиғиш ҳақида ўйламоқда, аммо кейинроқ, уларга хизмат кўрсатиш қандай бўлиши борасида бош қотирмаяпти. Сервис хизмат кўрсатиш маданияти энди-энди пайдо бўлмоқда», — дейди «Евроавто» сервиси эгаси Роман Гуляев.

Украинага қарши уруш бошлаганидан кейин Россиядан деярли барча халқаро автомобил ишлаб чиқарувчилар чиқиб кетди — улар ишлаб чиқаришни ва етказиб беришни тўхтатди. 2022 йил охирларида Россия автомобил бозорида 14 та бренд қолганди, уларнинг 11 таси Хитойга тегишли. Бунинг фонида Хитой автомобиллари экспорти 2023 йил якунлари бўйича етти баробарга ошиб, 11,5 миллиард долларга етди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик таксичилар Хитой автомобиллари сифатидан оммавий шикоят қила бошлади