Фото: AFP
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Қозонда ўтган BRICS саммитида Россия президенти Владимир Путинга «соҳраи» техникасидан фойдаланган ҳолда чизилган расм совға қилди, деб ёзди The Times of India.
Қайд қилинишича, расм оқ сополга мўйқалам, таёқча, бармоқ билан чизилган ва мураккаб нақшлардан иборат. Унда ҳайвонлар, қушлар ва табиат тасвирланиб, маҳаллий қабила маданияти доирасида аграр ҳаёт тарзини ва табиатга чуқур эҳтиромни ифодалайди.
Фото: The Times of India
Шунингдек, Моди бошқа давлатлар раҳбарларини ҳам эътибордан қолдирмади. Хусусан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга анъанавий «Варли» расмини, Эрон президенти Масъуд Пизишкиёнга эса денгиз чиғаноқларидан ясалган ваза совға қилди.
Нашрнинг таъкидлашича, «Варли» санъати Махараштранинг Варли қабиласидан келиб чиққан бўлиб, 5 минг йиллик тарихга эга. Асосий геометрик шакллар ёрдамида чизилган расмларда табиат манзаралари, байрамлар ва ижтимоий тадбирлар орқали қабила ҳаёти тасвирланади.
BRICS саммити 22-24 октябр кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 35 давлатдан делегациялар қатнашди, улардан 23 тасига юқори мансабдор шахслар, қолганларига бош вазирлар бошчилик қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...