Владимир Зеленскийнинг Қозонда бўлиб ўтган БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”. Бу ҳақда Россиянинг Ҳиндистондаги элчиси Денис Алипов маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Зеленский "Times of India" нашрига берган интервьюсида БРИКС саммити муваффақиятсиз якунланганини айтиб, бунга Саудия Арабистони ва Бразилия каби баъзи давлатлар раҳбарларининг йўқлиги сабаб бўлганини билдирган.
“Мен ҳозиргина Зеленскийнинг интервьюсини ўқиб чиқдим, унда у Россияда ўтказилган БРИКС саммитини тўлиқ муваффақиятсизлик деб атади. У нимани назарда тутганини ёки унинг бу баёнотига нима сабаб бўлганини билмайман, чунки у батафсил маълумот бермади, лекин биз БРИКС саммити қандай тўлиқ муваффақиятли бўлганини кўряпмиз ва муҳокама қилмоқдамих. Очиғини айтсам, бу алоҳида мавзу Украина президенти ҳақиқатдан бутунлай четда қолган ягона мавзу эмас”, – деди Алипов.
Элчи саммит муваффақиятлари ҳақида гапирар экан, у БРИКСга янги аъзолар қўшилганидан сўнг биринчи марта кенгайтирилган режимда ўтказилганини ва саммитда ташкилотнинг ҳамкор давлатлари тоифасини яратиш ҳам таклиф этилганини эслатди.
“Саммитнинг асосий натижаларидан бири бу мақомда форумга қўшилиш учун якка тартибда таклиф қилинадиган ҳамкор давлатларнинг янги тоифасини яратиш бўлди. Бу давлатлар таклиф қабул қилингандан кейин эълон қилинади. БРИКСга ортиб бораётган қизиқишни қондириш жуда муҳим эди. Бу қадам, шубҳасиз, бизнинг кўп тармоқли ҳамкорлигимиз қийматини оширади ва бугунги кунда глобал озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигига ҳал қилувчи ҳисса қўшаётган форумнинг глобал таъсирини кучайтиради”, — дея қўшимча қилди элчи.
Эслатиб ўтамиз, БРИКСнинг Қозондаги саммити 22-24 октябрь кунлари бўлиб ўтди. БРИКС 2006 йилда тузилган давлатлараро бирлашма ҳисобланади. Россия 2024 йилнинг 1 январида БРИКСдаги раисликни қабул қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!