Фото: Kremlin.ru
Владимир Путин 28 октябр куни ҳукумат ва Кремл администрацияси амалдорлари билан ўтказган йиғилишида Россия иқтисодиётидаги «қийинчиликлар» сақланиб қолаётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, муаммолар мамлакатнинг ҳозирги «мураккаб вазияти» сабаб юзага келган. «Булар ташқи санкциялар ва ўзимизнинг кадрлар ва технология, логистика тақчилигига боғлиқ тузилмавий чекловларимиздир», — дейди Путин.
Россия президентининг қўшимча қилишича, ушбу омилларнинг барчаси 2023 йилнинг ёзидан бери деярли тўрт баробарга тезлашган ва кетма-кет тўртинчи йил Марказий банкнинг тўрт фоизли мақсадидан ошаётган инфляция даражасига таъсир кўрсатмоқда.
«Ижобий тенденцияларни барқарорлаштириш, мустаҳкамлаш учун иқтисодий сиёсат чораларини ўз вақтида тўғирлаш муҳим», — дейди Путин.
«Росстат» маълумотларига кўра, 21 октябр ҳолати бўйича Россияда йиллик инфляция 8,5 фоизни ташкил этган — Марказий банк чораларни кескин кучайтирганига қарамай, инфляция ўтган йилнинг октябрига нисбатан салкам 25 фоизга тезлашган.
Расмий статистика бўйича йил бошидан бери картошка 50 фоизга, сариёғ — 23,4 фоизга, қўй гўшти — 21,1 фоизга, сут — 11 фоизга, қаймоқ — 11,9 фоизга, нон— 11,2 фоизга қимматлашган. Мол гўшти нархи 10 ой ичида 10,2 фоизга, олма эса 13,1 фоизга ошган. Қурилиш материаллари ва меҳмонхоналарда яшаш 20 фоизга қимматлашгани айтилмоқда.
Россия Марказий банки ўтган йилнинг ёзидан бери асосий ставкани саккиз марта ошириб, йиллик 21 фоизга чиқарди — бу 2003 йилдан бери кузатилган энг юқори даража. Аммо инфляция секинлашиш ўрнига тезлашди: аввалига регулятор уни йил охиригача 5-5,6 фоиз бўлишини, кейинроқ 6,5-7 фоизни ташкил этишини прогноз қилди. 26 октябрда ўтказилган йиғилишда инфляция йил охирида 8-8,5 фоизга етиши мумкинлиги маълум қилинди.
«Нархларни ушлаб қолиш учун келгуси йилда бизга нисбатан қаттиқроқ пул-кредит сиёсати керак», — деди Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллина. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади