11:44 / 29.10.2024
46

Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди

Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Фото: Telegram / synegubov
Россия қўшинлари 28 октябр, душанба куни кечки пайт Харкив шаҳри марказига ҳаво ҳужуми уюштирди. Ҳаво ҳужуми натижасида Госпром биносига — миллий аҳамиятга эга ёдгорликка, конструктивизм услубидаги меъморий ансамблга тўғридан тўғри зарба берилди. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Telegramʼда маълум қилди.

Харкивдаги Давлат саноат уйи 1920-йилларда қурилган ва биринчи совет осмонўпар биноларидан бири ҳисобланади ҳамда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Россиянинг Харкив марказига зарбаси натижасида касалхона ва турар жой бинолари ҳам зарар кўрди, деди област ҳарбий маъмурияти бошлиғи Олег Синегубов. Унга кўра, Россия кучлари шаҳарни бошқарилувчи ҳаво бомбаларидан ўққа тутган. «Оккупантлар ҳар бир харкивлик биладиган шаҳарнинг рамзий белгисига зарба беришди», деди ОҲМ раҳбари.

Шаҳар мэри Игор Тереховнинг сўзларига кўра, Давлат саноат биносига уюштирилган ҳужум оқибатида етти киши жабрланган. Терехов, шунингдек, бомбалар учиб келган жойда ёнғин ва тутун ҳақида хабар берди. Ўз навбатида, Украина Миллий полицияси саккиз жабрланувчи тўғрисида маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди