Фото: Telegram
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 29 октябрь куни республикадаги Россия махсус кучлари университети дрон ҳужумига учраганини маълум қилди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Telegram каналида хабар берди. Бу Чеченистон ҳукумати вакиллари томонидан эълон қилинган илк дрон ҳужуми ҳисобланади.
"Бугун эрталаб соат 6:30 да Гудермесда учувчисиз қурилма ҳужуми натижасида Россия махсус кучлари университети ҳудудидаги бўш бинонинг томи ёниб кетди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Ёнғин ўчирилган", деди Қодиров.
Россия махсус кучлари университети жанговар зоналарга юбориш учун ҳарбийларни ҳам тайёрлайди. Оммавий ахборот воситалари уни Россиядаги энг йирик ёллаш марказларидан бири сифатида тилга олади.
Ҳозирда тергов органлари ҳужум юзасидан текширув олиб бормоқда, жиноятга алоқадор шахсларни аниқлаш билан шуғулланмоқда. Университет фаолияти тўхтатилмаган, барча хизматлар одатдаги тартибда ишини давом эттирмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади