Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Лин Сзян Америка расмийларидан коинотни ҳарбийлаштиришни тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Хитой мулозимига кўра, Пекин коинотда қурол-яроғ жойлаштирилишига қарши.
“Хитой ҳар доим космик бўшлиқдан тинчлик мақсадида фойдаланишни ёқлаб келган, қуролланиш пойгаси ва космосга қурол жойлаштиришга қарши чиқиб келган. Биз Қўшма Штатларни масъулиятсиз баёнотларни тўхтатишга, космик бўшлиқда ҳарбий кенгайиш ва урушга тайёргарлик кўришни бекор қилишга чақирамиз”, деди у.
Хитойлик дипломат Пекин ҳеч қайси мамлакат билан космик мусобақага киришиш ниятида эмаслиги ва космосда устунликка эришишга интилмаётганини айтди. У Қўшма Штатлар “космик фазони очиқчасига жанг майдонига айлантираётгани, бу барча мамлакатларнинг хавфсизлик ва ривожланиш борасидаги ҳуқуқларига жиддий таҳдид солаётгани”ни билдирди.
Лин Сзян АҚШ “космосда барқарор тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиши” учун зарур чоралар кўриши лозимлигини айтди.
Аввалроқ Bloomberg АҚШ Космик кучларига таяниб, АҚШ армияси 2025 йилдан сунъий йўлдошларни радиоэлектрон тарзда бостириш учун янги кўчма станцияларни қўллай бошлаши ҳақида хабар берганди. Гап асосан Россия ва Хитойга қарши курашиш учун мўлжалланган Meadowlands тизими ҳақида кетган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади