20:04 / 29.10.2024
33

Жонни Депп “ҳаётини жаҳаннамга айлантирган” собиқ рафиқаси Эмбер Ҳёрдни кечирди

Жонни Депп “ҳаётини жаҳаннамга айлантирган” собиқ рафиқаси Эмбер Ҳёрдни кечирди
“Кариб денгизи қароқчилари” кинокартинасидаги роли орқали барчага таниш бўлган актёр Жонни Депп собиқ рафиқаси Эмбер Ҳёрдни ажримдан етти йил ўтиб кечирганини маълум қилди. Бу ҳақда 61 ёшли юлдуз Тhе Hollywood Reporter нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди ва эндиликда ўтмишда яшамаслигини таъкидлади.

Фото: Glamour
Бу воқеа ҳаётимдаги энг катта жарликлардан бири бўлди ва бу даврда мен ўзим учун кўп нарсаларни ўргандим”, деди Депп ва сўнгги бир неча йил давомида карьерасидаги муваффақиятсизликлар, ундан юз ўгирган инсонлар ва шахсий ҳаётидаги жиддий ўзгаришларни ёдга олди.

Тўғрисини айтсам, айни дақиқада шу ерда ўтириб, менга қилинган барча ҳужумларни ва атрофдагиларнинг қанчалик қарши чиққанини аниқ-тиниқ эслайман. Қисқа вақтда жуда кўп ишлар бўлиб ўтди ва мен буларнинг барини яхши эслаб қолдим. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, мен бундан катта сабоқ олдим. Мен бунчалик катта нафрат захирасига эга эмасман, чунки бу ҳам ўзига яраша куч талаб этади. Бунча юкни елкамга ортишдан нима наф?”, деди актёр.

Фото: QueVer
Жонни Депп собиқ рафиқаси томонидан оилавий тажовузкорликда айбланганидан кейин Голливуд ундан юз ўгирганидан жуда хафа бўлганини яширмади. Фақат 2022 йилда бўлиб ўтган суд жараёнида Жонни ғалаба қозонганидан сўнггина у фаолиятини Европада давом эттирди ва “Жанна Дюбарри” фильмида иштирок этди. Шунингдек, Жонни Депп карьерасидаги бундай қулашни О.Ж.Симпсоннинг обрўси билан боғлиқ воқеага қиёслади.

Маълумот учун, Жонни Депп ва Эмбер Ҳёрд 2011 йилда учрашишни бошлаган ва орадан тўрт йил ўтиб улар турмуш қурган. Жуфтлик 2017 йилда муносабатлари якунланганини маълум қилди. Ажралишдан кейин Эмбер Ҳёрд собиқ турмуш ўртоғини оилавий зўравонликда айблади. “Аквамен” кинокартинаси юлдузи Эмбер Ҳёрд далил сифатида танасидаги кўкаришларни ва яраларни кўрсатди, бироқ актёр ўзига қўйилган барча айбловни рад этди.

Фото: Entertainment Weekly
Натижада Депп бор обрўси ва мартабасини йўқотди, киностудиялар у билан ишлашни тўхтатди. Бир неча йил ўтгач, Жонни Ҳёрдни туҳматда айблаб судга берди ва 50 миллион доллар товон талаб қилди. Эмбер эса 100 миллион доллар талаб қилди. Олти ҳафта давом этган суд жараёнини бутун дунё томоша қилди ва миллионлаб томошабинлар Деппни қўллаб-қувватлади.

Ҳатто актёрнинг собиқ аёллари — Ванесса Парадис ва Кейт Мосс ҳам унинг тарафини олишди. Депп бу сафар ғалаба қозонди. Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг Эмбер Мадридга кўчиб кетди. Ҳозирда у қизининг тарбияси билан шуғулланмоқда ва махфий ҳаёт тарзини олиб бормоқда. Миш-мишларга кўра, бугунги кунда Жонни Депп россиялик аёл Юлия Власова билан учрашмоқда.

Эмбер Ҳёрд қизи билан
Фото: Instagram

Яқинда актёр ўзининг янги режиссёрлик лойиҳаси “Моди: телбалик қанотида уч кун” фильми устида ишларини якунлади. Ўтган ой Сан-Себастьян кинофестивалида премьераси бўлиб ўтган фильм италиялик рассом Амедео Модилянинг ҳаётидаги уч кун ҳақида ҳикоя қилади.

Жонни Депп, Собиқ рафиқаси, Эмбер Ҳёрд, Кечирди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жонни Депп “ҳаётини жаҳаннамга айлантирган” собиқ рафиқаси Эмбер Ҳёрдни кечирди