21:58 / 29.10.2024
43

Қодиров ҳарбий университетга ҳужум учун Украинадан қасос олишга ваъда берди

Қодиров ҳарбий университетга ҳужум учун Украинадан қасос олишга ваъда берди
Фото: “РИА Новости”
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Гудермесдаги Россия махсус кучлари университети (РМКУ) биносига дрон билан ҳужум уюштиргани учун Украинадан ўч олишга ваъда берди.

Қодировнинг сўзларига кўра, у аллақачон фронтда жанг қилаётган барча чечен қўмондонларига Украина армияси қўшинларини асирга олмаслик ва курашни “100 фоиз” кучайтириш ҳақида буйруқ берган.

Улар бизни тишлашди, биз уларни йўқ қиламиз. Тез орада уларнинг тушига ҳам кирмаган қасосни кўрсатамиз”, дейди Қодиров.
Чеченистон раҳбари мазкур университетни кадрлар манбаи деб атаган ва ҳужумдан мақсад курсантларни қўрқитиш бўлганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, зарбани ўтказиб юборганлар жазоланади.

29 октябрь куни эрталаб соат 6:30 да Гудермесда учувчисиз қурилма ҳужуми натижасида Россия махсус кучлари университети ҳудудидаги бўш бинонинг томи ёниб кетган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Ёнғин ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, РМКУга Одесса вилоятидан учирилган PD-2 модификациясидаги Украина дрони ҳужум қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қодиров ҳарбий университетга ҳужум учун Украинадан қасос олишга ваъда берди