23:47 / 29.10.2024
36

Жанубий Корея разведкаси: КХДР Ким Чен Ин ва унинг қизига суиқасддан хавотирда

Жанубий Корея разведкаси: КХДР Ким Чен Ин ва унинг қизига суиқасддан хавотирда
Фото: Reuters
Шимолий Корея Ким Чен Инга суиқасд уюштирилиши мумкинлигидан хавотирлар туфайли унинг хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда, дея Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таяниб Yonhap агентлиги хабар берди.

Нашрга кўра, отаси билан тобора кўпроқ кўриниш бераётган КХДР етакчисининг қизи Ким Чжу Энинг мақоми ҳам ошган.

Парламент йиғилишида Жанубий Корея Миллий разведка хизмати (NIS) олинган маълумотларни тақдим этган. NIS’нинг таъкидлашича, йил бошидан буён Ким Чен Ин 110 марта омма олдига чиққан, бу 2023 йилга нисбатан қарийб 60 фоизга кўпдир.

Унинг ҳаётига суиқасдларнинг олдини олиш учун алоқага халақит берувчи махсус воситалар, шунингдек, дронларни аниқлаш учун ускуналар қўлланмоқда”, дея аниқлик киритган Жанубий Корея разведкаси.

NIS, шунингдек, Шимолий Корея етакчисининг қизи унинг меросхўри сифатида ўқитилаётганини таъкидлаган. Қайд этилишича, Ким Чжу Э ўз фаоллигини, жумладан, партия тадбирларидаги иштирокини босқичма-босқич ошириб бормоқда. У, шунингдек, Россиянинг КХДРдаги элчиси билан бевосита гаплашган, расмий фотосуратларда у ва унинг отаси шахсий тансоқчилар томонидан қўриқланганини кўриш мумкин.

Ким Чжу Э 2022 йил ноябрь ойида отаси билан тантанали ва ҳарбий тадбирларда қатнаша бошлаган эди. Жанубий Корея март ойида Ким Чен Ин ўзининг вориси сифатида қизини танлагани ҳақида хабар берган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея разведкаси: КХДР Ким Чен Ин ва унинг қизига суиқасддан хавотирда