00:10 / 30.10.2024
37

Исроил ҳужумидан кейин Эрон ҳарбий бюджетини 200 фоизга оширади

Исроил ҳужумидан кейин Эрон ҳарбий бюджетини 200 фоизга оширади
Фото: Reuters
Исроил ҳужумидан кейин Эрон ҳарбий бюджетини оширишга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters Эрон ҳукумати расмий вакили Фотима Муҳажероний баёнотига таяниб хабар берди.

Унинг таъкидлашича, Исроилнинг Эрон ҳарбий инфратузилмасига ҳужумига жавобан бюджетни ўтган йилга нисбатан 200 фоизга оширишга қарор қилинган.

Стокгольм тинчлик тадқиқотлари институти (SIPRI) маълумотларига кўра, Эроннинг ҳарбий бюджети 2024 йилда 16,4 миллиард долларни ташкил этди, бу 2023 йилга нисбатан 20 фоизга кўп.

26 октябрга ўтар кечаси Исроил Эрон ҳарбий объектларига зарбалар берган эди. Исроил мудофаа кучлари Эрон корхоналарига, жумладан, ракета ишлаб чиқариш объектлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларига зарба берганини эълон қилди.

Ҳужумдан сўнг Эрон халқаро ҳамжамиятни Яқин Шарқда уруш бошланишининг олдини олиш учун Исроилга қарши чора кўришга чақирди. Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Исроил армиясининг ҳаво ҳужумига жавоб қайтаришга ваъда берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ҳужумидан кейин Эрон ҳарбий бюджетини 200 фоизга оширади