Фото: Getty Images
Археологлар Кампеч штати жануби-шарқидан Мексика жунглилари ичида ғойиб бўлган майяларнинг улкан шаҳри ҳаробаларини топишга муваффақ бўлди. BBC’нинг ёзишича, топилмалар ичида пирамидалар, спорт майдончалари, тўғонлар ва амфитеатр бор.
Мутахассислар қадимий шаҳар ҳаробаларини топишда LiDAR (Light Detection and Ranging, «ёруғликни аниқлаш ва масофани ўлчаш») — лазер суратга олиш тизимидан фойдаланган.
«Мексика атроф-муҳит мониторинги ташкилоти томонидан ўтказилган лазер тадқиқоти суратларини топганимда Google қидирув тизимининг 16-саҳифасида эдим», — дейди АҚШдаги Тулейн университети аспиранти Люк Олд-Томас.
Бу реал вақт режимида атроф-муҳитдаги аниқ масофалар ва ҳаракатларни ўлчаш учун лазер нурларидан фойдаланадиган масофадан зондлаш технологияси — LiDAR тасвирлари бўлган. Аммо Олд-Томас тасвирларни археологлар фойдаланадиган усуллар ёрдамида қайта ишлагач, милодий 750-850 йилларда ўз ривожланишининг чўққисига чиққан улкан шаҳарга дуч келган.
Тадқиқот ҳаммуаллифи профессор Марчелло Канутонинг сўзларига кўра, мазкур топилма ғарб ҳамжамиятида тропик минтақалар «цивилизациялар ҳалок бўлган жой» деган тушунчани ўзгартиришга ёрдам беради.
«Биз шаҳарнинг йўқолиб кетишига айнан нима сабаб бўлганини комил ишонч билан айта олмаймиз. Аммо археологларнинг таъкидлашича, бу асосан иқлим ўзгариши туфайли содир бўлган», — дейилади хабарда.
Валериана номли ушбу шаҳар «пойтахт белгилари»га эга ва қурилган иншоотлар зичлиги бўйича 100 километр узоқликдаги Калакмул шаҳридан ортда қолади холос. Майдони 16,6 километр квадратга тенг шаҳар иккита йирик марказий бинога эга бўлган ва улар бир-бири билан тўғонлар орқали бирлаштирилган. Шунингдек, у ерда майя худолари учун қурилган пирамидалар ҳам аниқланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!