06:30 / 30.10.2024
49

The Economist: Украина ғалаба учун эмас, тирик қолиш учун курашмоқда

The Economist: Украина ғалаба учун эмас, тирик қолиш учун курашмоқда
Фото: AP
АҚШ жиддий таваккал қилмасдан Украинага энди ҳарбий ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Американинг Киевга кўрсатаётган ёрдамидан хабардор манбага таяниб The Economist нашри хабар берди.

Аввалроқ WSJ Исроил ва Украинага ёрдам кўрсатаётган бир пайтда Қўшма Штатларда ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарининг айрим турлари тугаб бораётгани, бу Пентагоннинг Яқин Шарқ, Европадаги можароларга ва Осиё — Тинч океани минтақасида юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршиликка жавоб бериш қобилиятини шубҳа остига қўйгани ҳақида ёзган эди.

Жиддий таваккал қилмасдан уларга берадиган бошқа ҳеч нарсамиз йўқ”, дейди америкалик манба The Economist нашрига.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Украина томонига етарлича ёрдам бериши ва етарлича қурол ишлаб чиқара олиши номаълум.

Россия Украинага қурол етказиб бериш келишувга халақит бераётгани, НАТО давлатларини можарога бевосита жалб қилаётгани ҳақида бир неча бор таъкидлаган. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини қайд этган.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО можарода бевосита иштирок этмоқда, жумладан, нафақат қурол-яроғ етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда кадрлар тайёрлаш билан ҳам шуғулланиб келмоқда. Кремлнинг таъкидлашича, Украинани Ғарб қуроллари билан тўлдириш музокараларга ҳисса қўшмайди ва салбий таъсир кўрсатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » The Economist: Украина ғалаба учун эмас, тирик қолиш учун курашмоқда