34
Исроил расмийси “Ҳизбуллоҳ”нинг янги раҳбари ҳақида: “Вақтинчалик тайинлов. Узоққа бормайди”
Фото: trthaber
Исроил мудофаа вазири Йоав Галант, Наим Қосимнинг Ливан “Ҳизбуллоҳ”ининг янги бош котиби этиб сайланишини шарҳлар экан, бу “вақтинчалик тайинлов” эканини айтди.
Унинг қўшимча қилишича, Қосим бу лавозимда узоқ қолмайди. “Ҳизбуллоҳ”нинг аввалги раҳбари Ҳасан Насруллоҳ 27 сентябрь куни Исроил ҳужумида ҳалок бўлган эди.
“Вақтинчалик тайинлов. Узоққа бормайди”, деб ёзди Йоав Галант Х ижтимоий тармоғида Қосимнинг суратини жойлаштирган ҳолда.
Исроил ҳукуматининг ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида айтилишича, Наим Қосимнинг “Ҳизбуллоҳ” раҳбари сифатидаги фаолияти “агар у ўзидан олдинги Ҳасан Насруллоҳ ва Ҳошим Сафи ад-Дин изидан борса, ташкилот тарихидаги энг қисқа муддат бўлиши мумкин”.
1992 йилдан бери “Ҳизбуллоҳ”га раҳбарлик қилган Ҳасан Насруллоҳ Исроилнинг Байрутдаги ерости қароргоҳига уюштирган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган эди. 5 октябрь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг зарбаси натижасида унинг амакиваччаси Ҳошим Сафи ад-Дин ҳалок бўлгани хабар берилган, ОАВ уни “Ҳизбуллоҳ”нинг марҳум бош котибининг вориси деб атаган эди.
Гуруҳ 29 октябрь куни Наим Қосимни “Ҳизбуллоҳ”га раҳбар этиб тайинлагани маълум бўлди.
Наим Қосим гуруҳнинг Маслаҳат кенгаши бўлмиш Мажлис аш-Шўро томонидан сайланган. У 30 йил давомида “Ҳизбуллоҳ”нинг аввалги раҳбари Ҳасан Насруллоҳнинг ўринбосари бўлиб ишлаган. Наим Қосим 1953 йилда Байрутда туғилган. Бир неча йил кимё ўқитувчиси бўлиб ишлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади