Фото: Getty Images
Украина ҳозирги стратегик траекториясида қолса, Россияга қарши урушда 2025 йилдаёқ ютқазиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири ўринбосарининг собиқ маслаҳатчиси Дуг Ливермор маълум қилди.
Ливерморнинг таъкидлашича, Россиянинг бир нечта ҳудудларда фаол ҳужумлари Украинанинг мудофаа қобилиятини заифлаштирган. Президент Владимир Зеленскийнинг ғалаба режаси эса Ғарбнинг заиф қўллаб-қувватлови туфайли ҳали ўзининг асосий мақсадига эришмаган.
Пентагон собиқ маслаҳатчисининг фикрича, Украина ҳамкорлари мамлакатни энг замонавий қуроллар билан чекловсиз таъминлаш керак. У бу борада Россия иттифоқчилари, жумладан КХДР, анча қатъиятли ҳаракат қилаётганини айтди. Ливермор Украина ҳукуматини мағлубиятга йўл қўймаслик учун урушга бўлган ёндашувини қайта кўриб чиқишга чақирди. У Россияни мағлуб этишга ёрдам берадиган бешта пунктни санаб ўтди:
- Ҳарбий хизматга чақирув ёшини 21 ёки 22 ёшгача пасайтириш, шунингдек, хориждаги украиналик қочқинларга чақирувни етказиш учун Европа иммиграция ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш;
- Ғарб қуролларидан фойдаланиш чекловларини бекор қилиш, Россия ҳудудидаги ҳарбий объектларга зарба бериш;
- украиналик ҳарбийлар тайёргарлигини кенгайтириш ва Ғарб ҳамкорлари томонидан реал вақт режимида разведка маълумотларини тақдим этиш;
- Россияга нисбатан санкциялар ва иқтисодий босимни кучайтириш;
- НАТОнинг шарқий қисмини мустаҳкамлаш.
Украинадаги уруш аллақачон танқидий босқичга ўтган бўлиши мумкин, бу Пентагон собиқ маслаҳатчисида ташвиш уйғотмоқда. У Россиянинг хорижий қўшинлар томонидан қўллаб-қувватланиши ҳамда Ғарбнинг иккиланиши Кремль фойдасига ишлаётганини билдирди.
Ливермор Украина ҳамкорларини Киевга жанг майдонида ташаббусни қайтариш имконини берадиган зарур чораларни кўришга ундади. У фақат шу йўл билангина барқарор тинчликка эришиш мумкинлигини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...