12:32 / 30.10.2024
72

Рамапосанинг Путинни мақташи ЖАР коалициясини парчалади

Рамапосанинг Путинни мақташи ЖАР коалициясини парчалади
Фото: AFP via Getty Images
Жанубий Африка президенти Сирил Рамапосанинг Қозондаги БРИКС саммитида Россия етакчиси Владимир Путин ҳақидаги мақтовли изоҳлари Жанубий Африканинг 10 партияли ҳукмрон коалицияси, жумладан, Африка миллий конгресси (АМК) ва собиқ мухолифатдаги Демократик алянс (ДА) ўртасидаги бўлинишни чуқурлаштирди. Бу форматда у беш йиллик муддатининг охиригача омон қолмаслиги мумкинлиги ҳақида қўрқув кучаймоқда. Бу ҳақда Британиянинг Financial Times (FT) газетаси 29 октябр, сешанба куни ўз сайтида маълум қилди.

Рамапоса Россия Федерациясига ташрифи чоғида Путин Жанубий Африканинг «қимматли иттифоқчиси» ва «қимматли дўсти» эканлигини айтди.

FT: ЖАР ташқи сиёсатида мафкуравий тафовутлар мавжуд

Нашр эътиборни Преториянинг номувофиқ ташқи сиёсатига қаратади — бир томондан, у Россиянинг Украинадаги урушини қоралашдан бош тортди, иккинчи томондан, Исроилга қарши халқаро судга Рафаҳдаги геноцид даъвоси билан мурожаат қилди.

ДА халқаро алоқалар бўйича вакили Эмма Пауэлл, ўз навбатида, «агар Рамапоса империалистик уруш қўзғатувчиси билан дўст бўлишни истаса, бу унинг иши», деди.

«Аммо гап шундаки, вазирлар маҳкамаси бу масалаларда консенсус топиши керак, агар бирлик ҳукуматида мафкуравий тафовутлар мавжуд бўлса, уларни ҳал қилиш ва муросага келиш шаклини топиш керак, шунда биз изчил сиёсат олиб боришимиз мумкин», деди у.

Пауэллнинг таъкидлашича, ташқи сиёсатдаги келишмовчиликлар туфайли ҳукуматни тарк этиш «аҳмоқлик» бўлади, аммо АМК май ойида бўлиб ўтган сайловлардан кейин умумий кўпчиликни йўқотди. Ўшанда уни атиги 40,2 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлаган.

«Рамапоса энди ҳукумат номидан, шерикларининг консенсусини олмасдан туриб, сиёсий баёнотлар беришга ҳақли эмас», деди у.

FT маълумотларига кўра, Преториянинг Хитой ва Исроилга нисбатан сиёсатида ҳам келишмовчиликлар мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамапосанинг Путинни мақташи ЖАР коалициясини парчалади