Фото: Видеодан кадр
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республикага учирилган дрон ҳужуми оқибатида украиналик ҳарбий асирлар ҳалок бўлганини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
29 октябрь куни Чеченистондаги Россия махсус кучлари университети дрон ҳужумига учради. Қодиров шу куни университет томи ёниб кетгани, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлигини айтди. Шунингдек, у Украинадан қасос олишга ваъда берди.
Бироқ 30 октябрь куни Чеченистон раҳбари журналистлар билан суҳбатда дрон ҳужумида украиналик ҳарбий асирлар ҳалок бўлганини таъкидлади.
"Ўқув маркази (Россия махсус кучлари университети) фронтнинг энг мураккаб жойларида ўз кўникмаларини самарали қўллай оладиган юқори малакали жангчиларни тайёрлайдиган марказдир. Улар юзлаб муҳим стратегик аҳоли пунктлари, объектлар ва чегараларни забт этишда катта хизмат кўрсатган.
Олдин айтганимдек, ҳужум натижасида бизнинг томонимиздан қурбонлар йўқ. Аммо! Улар украиналик асирлар орасида бор. Республикадаги ҳар бир стратегик объектда 10 тагача украиналик асир сақланмоқда, шу жумладан Россия махсус кучлари университетида ҳам. Киев бизга зарар етказмоқчи бўлиб, ўз аскарларини ҳалок қилди. Бундан кейин Украина шуни тушуниши керакки, бундай ҳужумлар аввало ўз фуқароларига зарар келтиради", деди Рамзан Қодиров.
У университетга қилинган ҳужум учун қасос олиниши, командирлар ўзларига юклатилган вазифани бажаришини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...