14:01 / 30.10.2024
34

Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган эркак қўлга олинди

Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган эркак қўлга олинди
Коллаж: “Дарё”
АҚШ полицияси республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампни ўлдириш билан таҳдид қилишда гумонланган 74 ёшли Пол Гавеносисни қўлга олди. Бу ҳақда WTAJ телеканали хабар берди.

Гавеносис безорилик ва террористик таҳдидларда айбланган. У суиқасд қилиш ҳақидаги баёнотини Пенсилванияда автотураргоҳ учун рухсатнома олаётганида берган. Мазкур автотураргоҳ 26 октябрь куни Трампнинг сайловолди митинги ўтказилган жой яқинида жойлашган. Тегишли маълумотни полицияга воқеадан хабардор гувоҳ етказган.

Сўроқ пайтида Пол Гавеносис ўз таҳдидларини ҳазил деб айтган бўлса-да, кейинчалик сиёсатчини ўлдиришга уриниш имкониятини тан олган.

Дональд Трамп сайлов кампанияси давомида иккита суиқасдга уринишга дуч келди

13 июль куни Пенсилваниядаги митингда сиёсатчи қулоғидан яраланди, тадбир иштирокчиларидан бири ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳатланди. Жиноятда гумон қилинаётган 20 ёшли Томас Метю Круксни Махфий хизмат йўқ қилди.

Фото: Reuters
Республикачига иккинчи марта суиқасд қилиш ҳаракати 15 сентябрь куни Флорида штатидаги голф клуби яқинида содир бўлди. Махфий хизмат ходимлари буталар орасида яширинган 58 ёшли Райан Раутга қарата ўт очган. Воқеа жойидан автомобилда қочиб кетмоқчи бўлган эркак ушланган. Ҳодиса жойида нишонли АК-47 автомати, иккита рюкзак ва GoPro камераси топилган. Раут қотилликка тайёргарлик кўришда айблаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган эркак қўлга олинди