Фото: AP
2025 йилда Россияда озиқ-овқат маҳсулотлари йиллик ҳисобда ўртача 8-20 фоизга қимматлашиши мумкин, деди Экспортчилар ва импортчилар уюшмаси вице-президенти Артур Леер. «Прогнозларга кўра, сутнинг ўртача нархи литри учун 90 рублгача ошиши мумкин, бу ҳозирги қийматдан 10-15 фоизга юқори: мол гўшти — килограмм учун 700-800 рублгача (ўсиш 12 фоизга)», — дея 29 октябр, сешанба куни эксперт сўзларидан иқтибос келтирган «Прайм» агентлиги.
Леер, шунингдек, импорт қилинадиган мева ва сабзавотларнинг танқислигига эътибор қаратди, бу эса уларнинг нархини 15-20 фоизга ошишига олиб келиши мумкин. «Масалан, картошканинг ўртача нархи килограмми учун 40 рублгача, помидор эса 150 рублгача ошиши мумкин», деди у.
Унинг сўзларига кўра, давлат томонидан мамлакатда инфляцияни жиловлаш, жумладан, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва ички бозорда рақобатни яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, маҳсулотлар нархининг ошиши муқаррар.
РФда 2025 йилги бюджет лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди
Давлат думаси 2025-2027 йилларга мўлжалланган федерал бюджет лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда 24 октябр куни Федерал мажлис қуйи палатаси сайтида маълум қилинди.
2025 йилда федерал харажатлар 41 триллион 469 миллиард рублгача ошади. 2018 йилдан буён уларнинг ҳажми 2,5 баробар ошди – 16 триллион 713 миллиард рублдан, деди раис Вячеслав Володин.
2026 йилда тегишли кўрсаткич 44 триллион рублни, 2027 йилда 45,9 триллион рублни ташкил қилади.
Миллий мудофаа учун бюджет маблағлари — очиқ ва ёпиқ бандлар доирасида — 2025 йилда 13,49 триллион рублга етади, 2026 йилда 12,7 триллион рублга, 2027 йилда эса 13 триллион рублга етиши кутилмоқда.
Армия ва хавфсизлик кучларига сарфланадиган харажатлар бюджетнинг 40 фоизини ташкил этади ва ижтимоий соҳага режалаштирилган маблағлардан (6,49 миллиард) 2,5 баробар, соғлиқни сақлашдан (1,86 миллиард) эса 9 баробар кўп бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дания Украинага олтита F-16 қирувчи самолётларини топширди