Фото: AP Photo
Украина раҳбари Владимир Зеленский Оқ уйдан махфий маълумотларнинг сизиб чиқишидан норозилигини билдирди. Унга кўра, Украина АҚШдан кутаётган ҳарбий ёрдам тафсилотлари жамоатчиликка муддатидан аввал маълум бўлган.
“Оммавий ахборот воситаларида нима бўлаётганини кўрасиз. Уларнинг таъкидлашича, Украина жуда кўп ракеталарни, масалан, Tomahawk ва бошқаларни олишни хоҳлайди. Аммо бу Украина ва Оқ уй ўртасидаги махфий маълумотлар эди. Демак, бу ҳамкорлар ўртасида ҳеч қандай махфий нарса йўқлигини англатади”, дейди Зеленский.
Ушбу воқеалар муносабати билан Зеленский Украинанинг ҳозирги мудофаа эҳтиёжлари контекстида мамлакатлар ўртасидаги ишончли муносабатларни сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлаган. У бу каби маълумотларнинг икки томонлама ҳамкорлик келажагига салбий таъсиридан хавотир билдирган.
Аввалроқ Украина президенти Зеленскийнинг ғалаба режасидаги эълон қилинмаган қисмида Украинага Tomahawk қанотли ракеталарини етказиб бериш бўйича сўров борлиги маълум бўлган эди.
“Сўров ‘ядровий бўлмаган тўсиқ’ бўйича чора-тадбирлар пакетининг бир қисмидир”, дея хабар берди The New York Times. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди