21:47 / 30.10.2024
33

NYT: АҚШ Хитой билан эҳтимолий урушга тайёрланмоқда

NYT: АҚШ Хитой билан эҳтимолий урушга тайёрланмоқда
Фото: CNBC
АҚШ армияси Россия—Украина можаросини кузатиш тажрибасидан фойдаланган ҳолда Хитой билан эҳтимолий урушга тайёрланмоқда”, деб ёзади The New York Times (NYT).

Ҳарбий экспертлар фикрича, Хитой яқин йилларда Тайванга бостириб киришга ва уни босиб олишга уриниши мумкин, бу эса АҚШ билан қарама-қаршиликка олиб келади. Шу фонда АҚШ ҳарбийлари минтақага қўшинларини олиб ўтмоқда ва иттифоқчилар билан қўшма машғулотлар ўтказмоқда.

NYT’га кўра, сўнгги йилларда фақат кичик давлатлар билан уруш тажрибасига эга бўлган Америка армияси қурол-яроғ ва сунъий йўлдош разведкаси бўйича ХХРдан устун эмас.

Нашрнинг қайд этишича, бундай потенциал уруш, ҳатто ядро қуроли ишлатилмаса ҳам қуруқликда, денгизда, ҳавода ва космосда олиб борилиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, можарога бошқа йирик давлатлар ҳам қўшилиш эҳтимоли бор, бу эса АҚШ армиясида катта йўқотишларга олиб келиши мумкин.

Мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўриш учун Қўшма Штатлар иттифоқчи қўшинлари билан биргаликда даралар, чангалзорлар ва нам ҳудудларда машғулотлар ўтказди”, дея хабар берган манбалар.

Ҳавайи ороллари яқинидаги армия кемалари экипажлари ҳам ҳарбий техника ва ҳарбий хизматчиларни тушириш усулларини машқ қилган. Ўз машғулотларида АҚШ армияси Россия—Украина можароси тажрибасидан, хусусан, кичик саботаж гуруҳлари ва алоқа воситаларидан фойдаланиш тажрибасидан фаол фойдаланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » NYT: АҚШ Хитой билан эҳтимолий урушга тайёрланмоқда