Фото: Reuters
АҚШда сайлов арафасида «чиқинди» можароси авж олмоқда. Бу сафар «чиқинди» сўзини президент Жо Байден ишлатди. У президентликка номзод Доналд Трампнинг Пуэрто Рикони «сузувчи чиқинди ороли» деб атаган тарафдорининг риторикасини назарда тутганини айтган. Республикачилар эса Байден бу орқали партия тарафдорларини ҳақоратлаган деб ҳисобламоқда. Муҳокама инглиз тили грамматикасидаги нюансгача етиб борди.
«The only garbage I see floating out there is his supporters» («Мен кўриб турган ягона сузувчи чиқинди — бу унинг тарафдорлари») — Жо Байден Демократик партиянинг лотинамерикалик тарафдорлари билан 29 октябр куни зум орқали ўтказилган учрашувда қўллаган ибора шундай эшитилди.
Бир кун олдинроқ garbage сўзи Доналд Трампнинг Ню-Йоркдаги митинги саҳнасида янграганди. Қизиқчи Тони Ҳинчклифф Пуэрто Рикони «сузиб юрувчи чиқинди орол» деб атаган, бу демократларда ҳам, республикачиларда ҳам, шунингдек, пуэрторикаликлар диаспорасида ҳам кескин норозилик уйғотганди.
Бу сафар эса Трампнинг тарафдорлари норозилик билдирмоқда, унинг ўзи эса Пенсилваниядаги сайловчилар қаршисида қилган чиқишида 2016 йили унга сайловларда Демпартия номзоди сифатида рақиблик қилган Ҳиллари Клинтон унинг сайловчиларини «ачинарли» (deplorables) деб атаганини эслатган.
«Мен ўйлайманки, чиқинди ёмонроқ, тўғрими? Аммо, илтимос, у нима деяётганини ўзи билмайди», — деган Трамп.
Кейинроқ ўзига тегишли бўлган Truth Social ижтимоий тармоғида у қуйидагича пост ёзди: «Америка халқини севмасдан Американи бошқариб бўлмайди».
Трамп Пенсилваниядаги сайловчилар билан учрашувда. Фото: EPA
Байденнинг ўзи эса уни нотўғри тушунишганини айтган.
X ижтимоий тармоғидаги (собиқ Twitter) шахсий саҳифасида Байден қизиқчи Ҳинчклиффнинг риторикасини назарда тутгани ҳақида ёзган. «Чиқинди — Мэдисон-сквер-гардендаги митингда Трампнинг тарафдори оғзидан чиққан нафратомуз сўзлар билан боғлиқ тарзда хаёлимга келган ягона сўз», — деган у.
Байден твитида Ҳинчклиффга нисбатан supporter сўзини қўллаган. У зум орқали тарафдорлари билан учрашувида ҳам худди шу сўзни айтганди.
Шу куни Оқ уй ушбу учрашувнинг тўлиқ расшифровкасини эълон қилди. Унда кўрсатилишича, Байден supporters эмас, supporter’s, яъни «тарафдор»нинг кўплик шаклини эмас, бaлки ягона тарафдорга эгалик қўшимчасини қўшиб ишлатган. Бу сўзлар бир хил эшитилади.
Бу версияда Байденнинг луқмаси қуйидаги кўринишда бўлади: «The only garbage I see floating out there is his supporter’s — his — his demonisation of Latinos is unconscionable» («Мен кўриб турган ягона сузиб юрувчи чиқинди унинг тарафдоридир — унинг лотиноамерикаликларни демонлаштириши виждонсизликдир»).
«Чиқинди» қандай қилиб сайловолди кампаниясининг сўнгги ҳафтасида муҳим сўзга айланди
«Чиқинди можароси» уч кун муқаддам, якшанба куни, Ҳинчклифф (Kill Tony тахаллуси билан танилган қизиқчи)Доналд Трампни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган митингда олдиндан тайёрланган қуйидагича ҳазил қилганди: «Кўп нарса бўлмоқда. Бундан хабардормисиз, билмайман, аммо ҳозир океаннинг ўртасида чиқинди ороли сузиб юрибди. Уни Пуэрто Рико деб аташади».
Трамп жамоаси комикнинг ҳазилини ўзидан соқит қилди ва бу сўзлар номзоднинг қарашларини акс эттирмаслигини билдирди. Шунга қарамай, ҳодиса Трамп манзилига танқидлар тўлқинини келтириб чиқарди, Пуэрто Рико расмийлари ва архиепископи собиқ президент шахсан узр сўрашини талаб қилди.
Трамп узр сўрагани йўқ. Сешанба куни у можаро юзасидан илк бор муносабат билдирди ва «кимдир қандайдир ёмон сўзлар айтгани», аммо буни «қандайдир муҳим» деб ҳисобламаслигини билдирди.
Қизиқчи Тони Ҳинчклифф Трампни қўллаб-қувватлаб ўтказилган митингда
Пуэрто Рико АҚШ бошқарувида эканига қарамай, мазкур ҳудуд аҳолиси президентлик сайловларида овоз бера олмайди. Аммо АҚШда пуэрторикаликларнинг каттагина диаспораси мавжуд, унинг вакиллари эса овоз бериш ҳуқуқига эга — ва уларнинг аксари азалдан демократларни қўллайди.
Хусусан, «иккиланувчи» штат ҳисобланиб, гоҳ Республикачилар партияси номзодига овоз берадиган, гоҳ унинг Демпартиядан бўлган рақибини қўллашни афзал кўрадиган Пенсилвания штатида ҳам келиб чиқишига кўра Пуэрто Рикодан бўлганларнинг катта гуруҳи истиқомат қилади. Бу штатдаги сайлов натижалари ва Пенсилваниядаги делегатлар овози Трамп учун ҳам, Ҳаррис учун ҳам ўта муҳим, чунки сўнгги ижтимоий сўровларга кўра, улар орасидаги фарқ минимал даражада бўлиб турибди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дания Украинага олтита F-16 қирувчи самолётларини топширди