07:22 / 31.10.2024
90

Путиннинг маслаҳатчиси ядро қуролини “Худонинг туҳфаси” деб атаб, ундан фойдаланишга чақирди

Путиннинг маслаҳатчиси ядро қуролини “Худонинг туҳфаси” деб атаб, ундан фойдаланишга чақирди
Фото: AP
Россия президенти маъмурияти маслаҳатчиси Сергей Караганов ядровий қуролни “Яратганнинг совғаси” деб атади ва ундан фойдаланиш жоиз эканини айтди.

У бу фикрини “Ушлаб туришдан қўрқитишгача: ядровий қуроллар, геосиёсат, коалиция стратегияси” номли китоб тақдимотида баён этган.

Бизда ядро қуроли борлиги Яратганнинг совғасидир. У барчадан олдин ядро қуролига эга бўлишга интилган немисларни қандайдир тарзда тўхтатди. Кейин эса Оппенгеймерлар ва Фуксларнинг қўллари билан уни бизга берди. Шундай қилиб, У инсониятни қутқарди. Биз Худони ғазаблантирмаслигимиз керак. Ўзимизни қутқариш учун бизга берилган қуроллардан фаол фойдаланишимиз керак”, дейди сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, бундай қуролларни ишлатишдан бош тортиш Совет ва Россия халқи олдида гуноҳдир, чунки уларни яратиш учун миллионлаб одамлар ўз жонини қурбон қилган.

Карагановнинг сўзларига кўра, ядро қуролидан фойдаланиш соҳасида амалдаги доктрина ва сиёсат эскирган ҳамда ўз вазифаларини бажармайди, шунингдек, у бундай қуроллардан фойдаланишни деярли бутунлай истисно қилади. Караганов бундай сиёсатни “ахлоқсиз” деб атади ва доктринани қайта кўриб чиқишга чақирди.

Шунингдек, у Берлинга одатий ракета ҳужумини уюштиришга чақирди: “Агар дрон яна Кремлга учса, нега биринчи навбатда Рейхстагга мунтазам ракета ҳужумини уюштирмаслик керак?

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путиннинг маслаҳатчиси ядро қуролини “Худонинг туҳфаси” деб атаб, ундан фойдаланишга чақирди