12:21 / 31.10.2024
50

Нетаньяху дрон ҳужуми хавфи туфайли ўғлининг тўйини кечиктирмоқчи

Нетаньяху дрон ҳужуми хавфи туфайли ўғлининг тўйини кечиктирмоқчи
Фото: Vetogate
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ноябрь ойи охирига режалаштирилган кенжа ўғли Авнернинг тўйини бошқа кунга кўчирмоқчи. Бу хавфсизлик соҳасидаги таҳдидлар, жумладан, дронлар ҳужуми хавфи билан боғлиқ, деб ёзади Исроилнинг Каn 11 телеканали.

Дастлаб тўй 26 ноябрь куни Тель-Авив шимолидаги тантанали тадбирларга мўлжалланган боғда ўтказилиши керак эди. Эндиликда Нетаньяху меҳмонларни асоссиз хавф остига қўймаслик учун базмни кўчиришни таклиф қилган.

Таъкидланишича, Исроил бош вазири узоқ давом этган таътиллардан сўнг янги сессияни бошлаган Кнессет (парламент) мажлисларини бошқа бинога кўчириш ҳақида ҳам гапирган. Нетаньяху дронлар ҳужуми таҳдиди сабабли кўпроқ хавотирга тушмоқда. Мазкур хавотир сабаби ҳам бежизга эмас.

“Ҳизбуллоҳ” 19 октябрь куни Исроил бош вазирининг Кесариядаги шахсий уйига дрон учирди. Исроил оммавий ахборот воситалари дрон ётоқхона деразасига зарар етказганини маълум қилди. Бунга далил сифатида қуйидаги видео эълон қилинди.

“Ҳизбуллоҳ” учта дрон учирган ва уларнинг барчаси Кесариядаги қароргоҳга қаратилган. Исроил ҳарбийлари уларнинг иккитасини уриб туширган. 22 октябрь куни “Ҳизбуллоҳ” қароргоҳга қилинган ҳужум учун жавобгарликни расман ўз зиммасига олган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳужум вақти Нетаньяху ва рафиқаси уйда бўлмаган.

Нетаньяху қароргоҳига ҳужум туфайли Эронга ва иттифоқчиларига таҳдид қилиб, “оғир товон тўлаш”лари ҳақида огоҳлантирган. Ҳозирда Исроил “Ҳизбуллоҳ” дронларини уриб тушириш учун 500 миллион долларлик лазер қурилмаларига буюртма берган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нетаньяху дрон ҳужуми хавфи туфайли ўғлининг тўйини кечиктирмоқчи