Фото: Украина президенти офиси
Украина президенти Володимир Зеленский хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга мамлакат қуролли кучларида офицерлик лавозимларида хизмат қилишига рухсат берувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Украина Олий Радаси сайтида хабар берилди.
10 октябр куни Украинанинг олий қонун чиқарувчи органи якуний ўқишда қонунни қабул қилди, унга кўра хорижликлар шартнома асосида ҳарбий хизматни нафақат оддий ва сержант, балки офицер сифатида ҳам ўташи мумкин.
Гап, хусусан, Украина ҚК, Давлат махсус транспорт хизмати ва Украина Миллий гвардияси ҳақида кетяпти.
УҚКда офицерлик лавозимларига чет элликларни ёллашга рухсат берувчи Украина қонуни улар «украинларни фаолроқ тугатиши» учун зарур, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Telegramʼдаги каналида.
«Хорижий қўмондонлар украинларни гўшт қиймалагичларга ташлаб, фаолроқ тугатишлари учун. Акс ҳолда, украиналик украиналикка ачинади ва уни ўлимга юбормайди. Зеленскийга бунинг учун ҳеч ким пул тўламайди», — деди дипломат. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2060 йилгача 400 млрд доллар ажратиши керак бўлади
Келгуси йилдан ўқувчилар ўртасида ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади