Европа иттифоқи мамлакатларидаги аҳолига киберҳужум ва диверсиялар каби инқирозли вазиятлар эҳтимолига уч кунлик заҳира тўплаш тавсия этилди. Тегишли маълумот Еврокомиссия ҳисоботида эълон қилинди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Фуқаролик ва ҳарбий таъминотни кучайтириш тўғрисидаги ҳисоботда зарур нарсалар заҳирасини тўплаш ҳақида гап боради. Шунингдек, кимёвий, биологик ёки ядровий ҳодисалар юз берганда қандай йўл тутиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш тавсия этилган.
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляен таъкидлашича, биргина тугмани босиш электр тармоғини ишдан чиқариб, бутун шаҳарларни зулматга чўмдириши мумкин.
Еврокомиссия, шунингдек, аҳолига кўрилаётган чораларнинг зарурлигини тушунтириш мақсадида Европада инқирозли вазиятларга тайёргарлик кунини жорий этишни таклиф қилди. Ҳисобот муаллифлари Россиянинг гибрид ҳужумларига ва Евроиттифоқдаги вазиятни беқарорлаштириш уринишларига ЕИ етарли даражада тайёр эмаслигини билдирди.
Мутахассислар махсус диверсияга қарши тармоқ яратишни зарур деб ҳисоблайди. Ҳисобот муаллифлари фикрича, терроризм, жосуслик ва диверсияларга қарши курашиш учун шифрланган маълумотларга кириш имконини берадиган ҳуқуқий асослар яратиш керак.
Шунингдек, мудофаа маҳсулотларининг ягона Европа бозорини ташкил этиш тавсия этилган. Бу қурол-яроғ ва ҳарбий техника харид қилишдаги тўсиқларни бартараф этиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади